Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet106/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Бизнес-жараён – изчил, аниқ мақсадга қаратилган ва қатъий белгиланган фаолият турлари тизими, корхона учун муҳим бўлган натижа (маҳсулот, хизматлар) олинадиган операциялар узвийлигидир.
Бизнес-жараён – бу ички фирма технологиясининг бир қисми. Технология ҳар бир бўлинма корхона доирасида қай тарзда, қандай кетма-кетликда, қандай муваққат харажатлар билан ҳаракат қилиши керак; қандай кириш маълумотлари (ҳужжатлар) ёрдамида қанақа зарур амалларнини бажариши керак, деган саволга жавоб беради.
Шак-шубҳасиз, ҳар қандай яхши раҳбарнинг мақсади – корхонани “автоматда” ишлашга мажбур қилиш, яъни энг юқори поғонадаги раҳбариятнинг оператив бошқарувда жуда кам иштирок этиши; “кундалик икир-чикир ишларни” минималлаштириб, бор кучни бизнеснинг стратегик масалаларига қаратишдир.
Бизнес-жараёнларни расмийлаштириш, таърифлаш, тартибини белгилаш, уларни ички фирма ҳужжатлари ёрдамида ишга солиш ва уларга риоя қилинишини назоратга олиш билан корхона фаолиятининг “қўл” бошқарув режимидан “автоматлашган” бошқарув режимига (ўз-ўзини бошқариш режимига) ўтишини таъминлаш мумкин.
Айнан расмийлаштирилган бизнес-жараёнлар корхона ташкилий механизмининг асосий унсури деб тассавур қилинади.
Асосий бизнес-жараёнлар” тушунчасини кўриб чиқамиз.
Асосий бизнес-жараёнлар мижоз учун қимматга эга бўлган ва корхона учун даромад олишни таъминлайдиган маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишга қаратилган бизнес-жараёнлардир. Одатда, корхонада асосий бизнес-жараёнларининг сони унчалик кўп эмас (ўнтадан кўп эмас).
Бу жараёнлар корхона маҳсулотининг «ҳаётий циклини» ташкил қилади, маҳсулот эса, маълумки, мижозлар учун истеъмол қийматини яратади. Уларнинг барчаси ишлаб чиқариш-тижорат занжирлари деб номланадиган занжирлар бўйича таърифланади: «мижоз билан дастлабки ўзаро алоқа ва унинг эҳтиёжларини аниқлаш, талабни (талабнома, буюртма, контракт ва ҳ.к.з.) бажариш, сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш ва эҳтиёжлар қондирилишини мониторинг қилиш”.
Корхонанинг асосий бизнес-жараёнлари қуйидаги линия бўйича моддий-молиявий оқимлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган бизнес-жараёнлар: етказиб берувчилар бозори – корхона – истеъмолчилар бозори, ҳамда капитал айланмасининг “ҳаётий циклини” белгилайдиган бизнес-жараёнлардир.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling