Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Корхона ривожланишининг иқтисодий цикллари


Download 1.71 Mb.
bet105/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Корхона ривожланишининг иқтисодий цикллари
Ҳар бир корхона ёки ижтимоий-иқтисодий тизимнинг фаолияти ўз эволюцион ривожланишида инқирозли ҳодисаларга дуч келади.
Корхоналардаги ижтимойи-иқтисодий жараёнларнинг узоқ вақт давомида ривожланишини даври корхонанинг ривожланиш даражасига боғлиқ бўлган, инқирозларнинг давомийлиги ва чуқурлиги бўйича турлича бўлган қатор цикллар кўринишида келтириш мумкин.
Корхона иқтисодий тизимлар турларидан бири сифатида ўзининг фаолиятида муайян циклларни босиб ўтади. Одатда, бир цикл такрор ишлаб чиқариш жараёнининг янги поғонасига (юқорироқ, пастроқ, кенгроқ, торроқ) ўтиш билан якунланади.
Қуйидаги расмда корхона фаолиятининг алоҳида цикллари батафсилроқ келтирилган.

шаклланиши

ўсиш

емирилиш

қайта қуриш

ўсиш

Расм. Корхона иш фаоллигининг ҳаётий цикли

Расмга биноан, корхонанинг иш фаоллиги бешта босқич ёки ҳолат билан ифодаланиши мумкин.


1. Юзага келиш (экспрелент) – корхона ва унинг тузилмасининг юзага келиши ва шаклланиши. Бу босқичда (фазада) ишлаб чиқаришни ташкил қилишга – асбоб-ускуна сотиб олишга, кадрлар тайёрлашга ва ҳ.к.з. инвестиция киритилади. Сарфланадиган маблағлар қайтиб келмайди.
2. Ўсиш (патиент) – ташкилий расмийлаштириш ва бозорнинг муайян сегментини эгаллаш. Расмдаги ўсишга тўғри келадиган миқдорий ўсиш билан тавсифланади. Мазкур босқичда ҳар қандай маблағ қўйилмалари ишлаб чиқариш қувватлари, сотув ҳажми ва фойданинг сезиларли даражада ўсишига олиб келади. Бу корхона фаолияти циклининг энг тараққий қилган даври, унинг “юлдузли онлари”.
3. Барқарорлашув (виолент) – агрессив стратегияли бозорда мустаҳкам ўрин тутиш – барқарорлашув босқичи. Бу даврда катта инвестицияларсиз ҳам бир маромда фаолият юритилади ва барқарор даромад олинади. Лекин охир натижада асбоб-ускуна эскиради, асосий фондлар ва маҳсулот маънавий эскиришга учрайди, саноат корхонаси аста-секин таназзулга яқинлашади, агар реконструкция қилинмаса, корхона бора-бора ривожланишнинг кейинги босқичига ўтиши – емирилиши (коммутант ҳолат) ва ўз-ўзидан тугатилиши мумкин.
4. Емирилиш (коммутант) – тизимнинг бузилиши ва корхонани таназзулга келиши ҳамда инқироз ёки стагнацияга тушишини ифодалайди.
Корхонада технологик маданият, конструкторлик-технологик база ҳамда охиригача эскирмаган асбоб-ускунанинг мавжудлиги янги фаолият циклини бошлашга имконият яратади. Бунинг учун емирилиш босқичида реконструкция ва қайта ташкил қилишга инвестиция киритиш зарур. Бундай манёвр инқироз ҳолатини енгиб ўтиш имкониятини бериш, корхонага жонланиш ва кейинги ўсишга туртки бериши мумкин. Агар бу юз бермаса, корхона леталент ҳолатига ўтиш хавф солади.
5. Қайта қуриш (леталент) – бу ҳолат корхона тузилмасини қайта тузиш, унинг аввалги ҳолда фаолият юритишини тугатиш ва ишлаб чиқариш ихтисослигини ўзгартириш билан тавсифланади.
Агар корхона леталент ҳолатидан чиқишга қодир бўлса, бундай ҳолат қайта қуриш хаоси деб қаралиши керак. Аслида бу леталент ҳолатидан экспрелент ҳолатига ўтишдаги оралиқ босқичдир. Бундай вазиятларда корхона янги ишлаб чиқариш ва ташкилий сифатда намоён бўлиш қобилиятига эга.
Юқорида келтирилган босқичларнинг исталганида турли даражада бўлса-да, корхона сифатининг ўзгариши ва унинг инқироз йўлига ўтиш хавфи мавжуд. Бундай ўтиш корхона фаолият юритаётган ва ривожланаётган ички ва ташқи муҳит омилларига боғлиқ.
Корхона раҳбарлари корхона қайси ривожланиш босқичида эканлигини билишлари, унинг иқтисодий тақдирини олдиндан кўра билишлари, оғир инқироз ҳолатларидан қочишлари, фаолият стратегияси ва тактикасини пухталик билан асослашлари керак, раҳбарлар бошқарувни шундай амалга оширишлари керакки, корхона тез ўзгарувчи бозор муҳитига мослаша олсин. Иинқирозга қарши бошқарувни корхонанинг фаолият цикли ва унинг рақобатдаги тутган ўрни билан боғлаш ҳам муҳимдир.
Корхона фаолияти циклининг тузилмаси тахимнан худди шундай циклга эга бўлган асосий маҳсулотнинг ҳаётий цикли билан чамбарчас боғлиқ. Диверсификацияланган ишлаб чиқариш шароитида айрим маҳсулот турлари корхонанинг умумий циклик ишлаш ва ривожланиш фазасидан фарқ қилувчи “ўзининг (индивидуал)” ҳаётий циклига эга бўлиши мумкин. Амалиётда ишлаб чиқаришни диверсификациялаш корхонанинг ривожланиш босқичлари оралиғида юзага келадиган зиддиятларни камайтириш ва шу билан инқирознинг намоён бўлиш хавфини пасайтириш имкониятини бериши исботланган.
Цикллиликнинг мавжудлиги, моҳияти ва босқичлари борасида турли нуқтаи назарлар борлигига қарамай, кўпчилик иқтисодчилар истиқболсиз корхоналар муқаррар равишда инқироз ва банкротликка келади, қолаверса, банкротлик ўзига хос зарур бозор вомситасидир, деган бир хил фикрда якдилдирлар.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling