Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet114/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Даврий аудиторлик вазифалари
Ички аудиторлар корхона бизнесининг узлуксизлигини таъминловчи ва тикловчи чора-тадбирлар режаларини вақт-вақти билан текшириб туришлари керак. Бу соҳада аудит ўтказишнинг мақсади мазкур режаларнинг оқилона эканлигига, яъни уларнинг салбий шароитлар таъсири тугаганидан кейин операциялар ва жараёнларнинг тикланишини таъминлашга қодир эканлигига ва бу режалар корхона фаолият юритаётган бизнес-муҳитнинг жорий шароитларини ҳақиқатан ҳам акс эттиришига ишонч ҳосил қилишдир.
Бизнеснинг узлуксизлигини таъминлаш чора-тадбирлари ва зудлик билан қайта тиклаш ишларига оид режалар жуда тез эскириб қолади. Ўзгаришларни уддалай олиш қобилияти, уларга муносиб жавоблар топиш қобилияти корхона менежменти мажбуриятларининг ажралмас қисми ҳисобланади. Бошқарув кадрларининг қўнимсизлиги, ижрочи директорларнинг тез-тез алмашиб туриши, шунингдек, тизимларнинг жойлашуви ва интерфейсларидаги ўзгаришлар, дастурий таъминотни алмаштириш – буларнинг бари ушбу режаларнинг муваффақиятли амалга ошишига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
Ички аудит функцияси қуйидагилар чин эканлигини аниқлаш учун тиклаш ишлари режасини таҳлил қилиши керак:

  • унинг тузилмаси вақт ўтиши билан юз бериши мумкин бўлган муҳим ўзгаришларни ҳисобга олиш имкониятини беради;

  • янги режа (тузатишларни ҳисобга олган ҳолда) корхона ичидаги манфаатдор томонларга ҳам, ташқи манфаатдор томонларга ҳам тақдим қилинади.

Ушбу соҳада аудит вазифалари бажарилганида ички аудиторлар қуйидаги саволларга жавоб беришлари керак:

  • барча режалар замонавий талабларга жавоб берадими? Ушбу режаларга тузатиш киритиш (янгилаш) учун муносиб тадбирлар борми?

  • ҳамма муҳим бизнес-функциялар ва бизнес-тизимлар режа билан қамраб олинганми? Агар йўқ бўлса, бу режаларга айрим функциялар ёки бизнес йўналишлари киритилмаганлигининг сабабларини тушунтирувчи ҳужжатлар борми?

  • корхона фаолиятидаги танаффуснинг яширин оқибатларини ва хатарларини баҳолашда ушбу режалар асосланганми?

  • режалар тўлиқ ҳужжатлаштирилганми ва корпоратив қоидалар ва тартибларга мувофиқми? Режаларда функционал мажбуриятлар тақсимоти борми?

  • корхона ушбу режаларни амалга ошириш учун тайёрми, зарур имкониятларга эгами?

  • ушбу режалар синовдан ўтганми, синов натижаларига мувофиқ уларга тузатишлар киритилганми?

  • ушбу режаларнинг ишончли равишда сақланиши таъминланганми? Корхона раҳбарлари режалар сақланиши жойи ва улардан фойдаланиш шартларидан хабардорми?

  • резерв ишлаб чиқариш ва идора хоналарининг жойлашиши ёлланма ходимларга маълумми? (“иссиқ” ва “совуқ” ишлаб чиқариш ва идора бинолари)

  • ушбу режаларда ҳаракатларни маҳаллий шошилинч ёрдам хизматлари билан мувофиқлаштириш зарурлиги тўғрисида кўрсатма берилганми?




Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling