Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Ички аудиторнинг офат содир бўлганидан кейинги роли


Download 1.71 Mb.
bet115/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Ички аудиторнинг офат содир бўлганидан кейинги роли
Ички аудитор офат содир бўлганидан кейиноқ муҳим рол ўйнаши керак. Корхона офат содир бўлганидан кейиноқ заиф ҳолатда бўлади ва у ўз иш қобилиятини қайта тиклашга уринади. Бу назорат жараёнларида ва белгилаб қўйилган тартибларга риоя қилишда жиддий камчиликлар бўлиши, бунинг натижасида (ҳам ички, ҳам ташқи) эксплуатация учун шароитлар яратилии мумкин бўлган вақт давридир.
Ички аудитор тиклаш жараёнида:

  • тиклаш ишлари ва операцион назоратнинг самарадорлиги устидан назорат ўрнатиши,

  • офат оқибатларини йўқотишга қаратилган назорат жараёнлари ва элементлари ҳамда ҳаракатлар яхшиланиши мумкин бўлган фаолият соҳалари ва йўналишларини аниқлаши.

  • бизнеснинг узлуксизлигини таъминлаш чора-тадбирларига оид режага тавсиялар киритиш.

  • тиклаш фаолиятида мумкин қадар ёрдам кўрсатиш.

Офат содир бўлганидан кейин бир неча ой ўтгач, ички аудитор офат ва кейинги тиклаш ишлари натижасида олинган муҳим сабоқларни аниқлаш ва режада кўзда тутилган чора-тадбирларнинг бажарилишини яхшилаш бўйича тавсиялар бериш йўли билан корхонага ёрдам бериши мумкин. Лекин шуни эътиборга олиш керакки, пировардида корхона менежменти аудиторнинг билимлари, мустақиллиги ва холислигини инобатга олган ҳолда ички аудиторларнинг бизнес-жараёнларини ва корхона фаолиятини тиклаш жараёнида иштирок этиш даражасини аниқлайди.

Савол 24. Қуйидагилардан қайси бирини ички аудиторлар учун бизнес узлуксизлигини таъминлаш ва зудлик билан тиклаш чора-тадбирлари режасида ажратилган ролга киритиш мумкин эмас?

  1. хатарларни таҳлил қилишда ёрдам кўрсатиш;

  2. режа лойиҳаси тайёрланганидан кейин унинг тузилмаси ва комплекслилигини баҳолаш;

  3. тиклаш жараёнида ўзининг иштироки даражасини аниқлаш;

  1. режанинг замонавий бизнес-шароитларга тўғри келишига ишонч ҳосил қилиш мақсадида вазифаларинг даврий кафолатларини ўтказиш.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling