Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Молиявий ҳисоботнинг вазифаси ва турлари


Download 1.71 Mb.
bet117/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Молиявий ҳисоботнинг вазифаси ва турлари
Корхонанинг молиявий аҳволи ҳақидаги энг тўлиқ ахборот корхонанинг молиявий ҳисоботида тақдим этилади. Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” Қонунига мувофиқ, молиявий ҳисобот мажмуасига қуйидагилар киради:

  1. бухгалтерия баланси;

  2. молиявий натижалар (фойдалар ва зарарлар) ҳақида ҳисобот;

  3. асосий воситалар ҳаракати ҳақида ҳисобот;

  4. ўз капиталидаги ўзгаришлар ҳақида ҳисобот:

  5. пул маблағлари ҳаракати ҳақида ҳисобот;

  6. ҳисоб сиёсати ва тушунтириш ёзувлари.

2012 йилнинг учинчи чорагидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Статистика, солиқ, молиявий ҳисобот, фаолиятнинг лицензияланувчи турлари ва рухсат этувчи тадбирларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2012 йил 16 июлдаги №ПФ-4453 Фармонига мувофиқ, “Асосий воситалар ҳаракати ҳақида ҳисобот” тақдим этилиши бекор қилинган.


Юқорида умумий мақсадга мўлжалланган молиявий ҳисобот келтирилган. Умумий мақсадга мўлжалланган молиявий ҳисобот аниқ ахборот берувчи ҳисоботни талаб қилиш имкониятига эга бўлмаган фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қондиришга мўлжалланган. У алоҳида ёки нашр учун очиқ бўлган ҳужжатларнинг бир қисми сифатида тақдим этиладиган ҳисобот шаклларини ўз ичига олади.
Молиявий ҳисоботлар – бу пул ифодасидаги хўжалик бирлиги моделидир. Ҳисобот корхона ишларининг ҳақиқий аҳволини тўла кўрсатмаса-да (ҳамма нарсани ҳам пул билан ўлчаб бўлмайди), у бухгалтернинг корхонани ҳақиқий аҳволини кўрсатишга уринишларини жуда яхши кўрсатиб туради.
Бухгалтерия баланси – баланс тенгламаси билан бевосита боғлиқ бўлган молиявий ҳисобот бухгалтерия баланси деб аталади. У корхонанинг маълум бир сана, масалан, ҳисобот даври охиридаги молиявий аҳволини акс эттиради. Баланс корхонани манбалар – мажбуриятлар ва ўз капиталига тенг бўлган активлар эгаси сифатида тавсифлайди.
Бухгалтерия балансини кўриниши:



Активлар

Мажбуриятлар
Ўз капитали




Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling