Савол 25. Қуйида санаб ўтилганлардан қайси бири ички аудит функцияси баҳолаш босқичида бизнес узлуксизлигини таъминлаш ва офатдан кейинги тиклаш жараёнига ёрдам бериши мумкин бўлган усулга киради?
корхонанинг ички ва ташқи бизнес-муҳитини баҳолашда ёрдам бериш;
тузилма вақт ўтиши билан юз бериши мумкин бўлган муҳим ўзгаришларни акс эттиришга қодир ёки қодир эмаслигини аниқлаш мақсадида тиклаш ишлари режасини таҳлил қилиш;
хатарларни ўлчаш жараёнида баҳоланган операциялар ҳақиқатан ҳам акс этганлиги ва бу режа назорат соҳасига тааллуқли етарлича бандларни ва уларни ҳал қилишга доир кўрсатмаларни ўз ичига олганлигини аниқлаш учун ушбу режани ўрганиб чиқиш;
ушбу режаларнинг оқилона эканлигига ишонч ҳосил қилиш, яъни салбий шароитларнинг таъсири тугаганидан кейин операциялар ва жараёнларнинг қайта тикланишини таъминлаш мумкинлигига ва бу режалар ҳақиқатан ҳам корхона фаолият юритаётган бизнес-муҳитнинг жорий шароитларини акс эттиришига ишонч ҳосил қилиш.
|
6-МАВЗУ. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБ (3 соат)
Молиявий ҳисоб элементлари. Молиявий ҳолат ва баланс тенгламаси. Молиявий ҳисоботнинг вазифаси ва турлари. Бухгалтерия баланси. Фойда ва зарар ҳақида ҳисобот.
Молиявий ҳолат ва баланс тенгламаси.
Молиявий ҳолат – корхонага тегишли иқтисодий ресурсларнинг мавжудлиги ва уларнинг асоси бўлган жами капиталдир. Корхонанинг молиявий ҳолатини фақат маълум бир вақтга нисбатан аниқлаш мумкин.
Иқтисодий ресурслар = Жами капитал
Корхонанинг жами капитали икки турга бўлинади:
ўз капитали;
жалб қилинган ресурслар (кредитор қарздорлиги).
Иқтисодий ресурслар бухгалтерия ҳисобида актив деб, кредитор қарздорлиги эса – мажбурият деб аталади. У ҳолда молиявий аҳвол тенгламасини қуйидаги кўринишда акс эттириш мумкин:
Активлар = Мажбуриятлар + Ўз капитали
Бу тенглама баланс тенгламаси сифатида маълум. Унинг иккала қисми албатта ўзаро тенг бўлиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |