Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet124/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

R = 1 - (S/C) 1/N
бу ерда С – дастлабки қиймат.
S – тугатиш қиймати,
N – фойдали хизмат муддати.
Шунда бизнинг мисолимиз учун:
R = 1 - (1,000/10,000)1/5 = 0.369


Ишлаб чиқариш услуби. Бу усул активнинг корхона томонидан ҳақиқатан жисман фойдаланилганлигига асосланади. Эскириш суммаси ҳисобот йилида активни ишлатган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулот бирликлари сонига монанд бўлади. Эскиришни ҳисоблашнинг бу услуби машина ва ускуналар каби активларга нисбатан ишлатиш мақсадга мувофиқдир. Чунки уларнинг тахмин қилинаётган хизмат муддати ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори билан рационал боғлиқдир. Ишлаб чиқариш ҳажми камайган даврларда машина ва ускуналардан камроқ фойдаланилади, бу уларнинг вақт бирлигида ўлчанадиган хизмат қилиш муддатини узайтиради.
Ишлаб чиқариш услуби активдан корхонада фойдаланишдан иқтисодий манфаат келиши шаклларига анча тўла жавоб беради. Чунки корхона бирон-бир сабаб билан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирган даврларда ҳисобланган эскириш суммаси ҳам тегишлича камаяди, ишлаб чиқариш ҳажми ошганда эса эскириш суммаси ҳам ошади. Агар баён этилган вазиятларда корхона бир маромда эскириш усулини қўллаган бўлганида, маълум бир даврларда тайёр маҳсулот заҳиралари бирлигининг таннархи кўтарилиб, уларнинг соф реализация қийматидан ошиб кетган бўларди.
Тугатиш қиймати. Кўпчилик эскиришни ҳисоблаш усулларида тугатиш қийматидан фойдаланилади. Тугатиш қийматини баҳолаш эскириш ҳисобланадиган суммани (эскирадиган суммани) аниқлаш учун талаб этилади. Тугатиш қиймати кўпинча аҳамиятли ҳисобланмайди ва амалиётда кўпинча эътиборга олинмайди.
Агар асосий ёндошув қўлланилаётган бўлса (асосий воситаларнинг тарихий қиймат бўйича ҳисобга олиниши), тугатиш қиймати активдан кутилаётган манфаатлар сифатида, бугунги кун нархларида (яъни бўлғуси инфляциянинг таъсирини қоплаб бермасдан), активнинг фойдали хизмат муддати охирида белгиланади. Тугатиш қиймати активнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ ҳар қандай чиқимларни чиқариб ташлаган ҳолда белгиланиши керак.
Баъзи ҳолларда активлар салбий тугатиш қийматига эга бўлиши мумкин. Масалан, корхона активнинг чиқиб кетиши учун қандайдир нақд харажатларни тўлаши ёки мулкни корхонага кириб келишдан аввалги аҳволига қайтариш лозим бўлади. Бунга очиқ фойдали қазилма конлари билан боғлиқ ҳодиса мисол бўла олади. Масалан, бирон-бир қонунчилик актлари корхонадан ишлатилган мулкни дастлабки асл ҳолатига келтиришни талаб қилиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳисоблаб ёзилган эскириш активнинг дастлабки қийматидан шу даражада юқори бўлиши керакки, бунда мажбурият активнинг тахмин қилинаётган чиқиб кетиш санасига келиб салбий тугатиш қийматига тенг сумма бўйича ҳисоблаб ёзилиши лозим.
Агар муқобил жоиз ёндошув қўлланилаётган бўлса (асосий воситаларнинг баланс қийматини қайта баҳолаш), тугатиш қиймати умуман бошқача тушунилади. Бу ҳолда тугатиш қиймати активнинг ҳар бир қайта баҳоланиш санасига қайтадан баҳоланиши керак. Бунга худди шунга ўхшаш активлар тўғрисидаги маълумотларга таянган ҳолда эришиш мумкин. Бунинг учун ушбу ўхшаш активлар ҳам қайта баҳолаш санасида худди шундай фойдали ишлатиш муддатига эга бўлиши ва бизнинг активимиздек мақсадларда ишлатилиши керак бўлади.
Агар актив корхона балансидан чиқиб кетаётганда салбий тугатиш қиймати пайдо бўлиш эҳтимоли бўлса, худди активни тугатиш қийматини аниқлаш учун база сифатида уни тарихий қийматидан фойдаланилгандек, ушбу активнинг фойдали хизмат муддати мобайнида йиғилиб келган эскириш харажатлари ҳисобга киритилади. Лекин бу иш шундай бажарилиши керакки, тахмин қилинаётган мажбурият суммаси активларнинг чиқиб кетиш санасида балансда акс этиши лозим.
Эскиришни ҳисоблаш усулини танлаш. Турли усулларни БҲМС расман тавсия этгани билан назарий жиҳатдан корхонада активларга эскириш ҳисоблаш учун фақат битта усулдан фойдаланиш керак бўлади. Масалан, бир маромда ҳисоблаш усули активдан фойдаланишнинг ҳар бир даврида активдан бир хил иқтисодий манфаат олинади, дея таъкидлайди. Жадаллашган эскириш усули эса худди камайиб борувчи қолдиқ усулидек, вақт ўтгани сайин камайиб борадиган эскириш харажатларини тахминан ўсиб бораётган таъмир ва ушбу активга хизмат кўрсатиш харажатлари билан бирлаштиришга мўлжалланган. Бу активдан фойдаланишга доир барча харажатлар даражаси ушбу активнинг хизмат муддати мобайнида деярли тенг бўлиши учундир.
Эскиришни ҳисоблаш усуллари вақт-вақти билан қайта кўриб чиқилиши зарур. Агар таклиф этилаётган активдан фойдаланиш схемаси у ёки бу эскиришни ҳисоблаш усулини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинган вақтдан кейин ўзгарган бўлса, бошқа, мос келадиган усул танланиши лозим. Бу ўзгариш ҳисоб сиёсатидаги ўзгариш сифатида ҳисобга олиниши ва БҲМС 5 стандартига мувофиқ кўриб чиқилиши зарур. Маълумки, мазкур стандарт молиявий ҳисоботнинг ҳар бир фойдаланувчиси ўзи учун фойдали ахборотни олиш имкониятига эга бўлиши учун молиявий ҳисоботда корхона ҳисобида фойдаланилаётган эскиришни ҳисоблаш усулларининг очиб берилишини талаб қилади.
Фойдали хизмат муддати. Эскиришни ҳисоблаш усулининг қайси биридан фойдаланилаётганидан қатъий назар, фойдали хизмат муддатига берилган баҳо вақт-вақти билан кўриб чиқилиши лозим. Активнинг фойдали хизмат муддати активнинг корхона учун тахмин қилинаётган фойда келтириши асосида аниқланади ва шу тариқа активнинг иқтисодий ва жисмоний ҳаётидан анча фарқ қилиши мумкин. Активнинг фойдали хизмат муддатига корхонанинг амалда асосий воситаларни таъмирлаш ва асосий воситаларга хизмат кўрсатиш, технологик ўзгаришларнинг қанчалик тез рўй бериши ва бозорда корхона мазкур активлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарган ва сотган маҳсулотларга бўлган талаб каби омиллар таъсир кўрсатади.
Агар активнинг фойдали хизмат муддати аввал белгиланганидан кам ёки ортиқ бўлса, бу ўзгариш жиддий хато деб эмас, балки ҳисоб баҳосидаги ўзгариш деб қаралади. Демак, ҳисоблаб ёзилган ва аввалги молиявий ҳисоботда тақдим этилган эскириш қайта ҳисоблаб чиқилмайди, қолаверса, ўзгариш ушбу ҳодиса рўй берган даврда ва барча кейинги даврларда акс этади, яъни фақат истиқболдаги асосда ҳисобга олинади.
Кейинги чиқимлар. Асосий воситалар сотиб олингандан кейин юзага келадиган, таъмирлаш, асосий воситага хизмат кўрсатиш, унинг ҳолатини яхшилаш каби харажатлар қуйидаги усуллардан бири билан ҳисобга олинади:
1. Харажат сифатида тан олинади
2. Капиталлаштирилади
3. Тўпланган эскиришнинг қисқариши сифатида тан олинади (ХМҲС га биноан).
Чиқимлар фақат қуйидаги ҳолатдагина тегишли активнинг баланс қийматига қўшилиши мумкин: дастлаб активдан олиниши кутилган иқтисодий фойдадан катта бўлган фойда корхона томонидан олинади, деб эҳтимол қилинганда.
Асосий восита объекти билан боғлиқ кейинги чиқимлар фақат активнинг ҳолатини яхшилаганда, унинг самарадорлигини дастлаб мўлжалланган нормативлардан оширгандагина актив деб тан олинади. Бўлғуси иқтисодий манфаатларни кўпайтирувчи активни яхшилашга қуйидагилар мисол бўлади:
(а) асосий восита объектининг фойдали хизмат муддатини узайтирувчи, унинг қувватини оширувчи модификациялар;
(б) чиқарилаётган маҳсулотнинг сифатини анча яхшилаш учун машиналарнинг деталлари ва бўғимларини такомиллаштириш; ва
(в) илгари ҳисобланган ишлаб чиқариш чиқимларини анча қисқартиришга олиб келадиган янги ишлаб чиқариш жараёнларини жорий қилиш.
Хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш. Жорий таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш чиқимлари жорий харажатлар ҳисобланади.
Асосий воситаларни кейинги баҳолаш. Адолатли қиймат. Асосий восита объекти дастлаб актив сифатида тан олингандан кейин қайта баҳоланган қиймат бўйича ҳисобга олиниши керак. Бу унинг қайта баҳолаш санасидаги адолатли қиймати ҳисобланиб, ундан эскириш ва қийматнинг пасайишидан кўрилган ва кейинчалик тўпланган зарарлар чиқариб ташланади. Баланс қиймати ҳисобот санасидаги адолатли қийматдан кўп ҳам фарқ қилмаслиги учун қайта баҳолашлар мунтазам ўтказилиб турилиши лозим.
Биноларнинг адолатли қиймати одатда уларнинг бозор қиймати ҳисобланади. Бу қиймат баҳолаш йўли билан аниқланади. Бу ишни профессионал ва малакали баҳоловчилар бажаришади.
Машина ва ускуналарнинг адолатли қиймати уларнинг баҳолаш йўли билан аниқланадиган бозор қийматидир. Машина ва ускуналарнинг ўзига хос хусусиятлари ёки бу активлар жуда кам сотилгани (ишлаётган корхонанинг таркибий қисми сифатида сотилиши бундан мустасно) боис уларнинг бозор қиймати ҳақида ахборот йўқ бўлса, улардан эскириш суммаси чегириб ташланади ва тикланувчи қиймат бўйича баҳоланади.
Қайта баҳолашларни ўтказиш мароми қайта баҳоланаётган асосий воситаларнинг адолатли қийматида рўй берадиган ўзгаришларга боғлиқ. Қайта баҳоланаётган активларнинг адолатли қиймати уларнинг баланс қийматидан анча фарқ қилса, қўшимча қайта баҳолаш талаб этилади. Асосий восита объектларининг адолатли қиймати сезиларли даражадаги ва изчил бўлмаган тарзда ўзгариб туриши мумкин, шунинг учун улар ҳар йили қайта баҳоланиб туриши талаб этилади.
Асосий восита объекти қайта баҳоланса, қайта баҳолаш санасидаги исталган тўпланган эскириш активнинг ялпи баланс қийматига пропорционал равишда шундай қайта ҳисоблаб чиқиладики, бунда қайта баҳолашдан кейин баланс қиймати унинг қайта баҳоланган қийматига тенглашиб қолади.
Активнинг баланс қиймати қайта баҳолаш натижасида ошса, бу ҳисоботда “Ўз капитали” бўлимида “Қайта баҳолаш натижаси” сарлавҳаси остида акс этиши керак. Лекин асосий воситалар қийматининг қайта баҳолаш натижасида ошган суммаси даромад сифатида тан олиниши керак. Аммо даромад сифатида тан олиниши илгари харажат сифатида тан олинган ўша актив қийматининг камайиш суммасини тиклайдиган даражада бўлиши зарур.
Активнинг баланс қиймати қайта баҳолаш натижасида камайса, бу камайиш харажат сифатида тан олиниши лозим. Лекин асосий восита қийматининг қайта баҳолаш натижасида юзага келган камайиш суммаси бевосита “Қайта баҳолаш натижаси” нинг тегишли моддасидан чегириб ташланиши керак. Бироқ чегириш ушбу камайиш мазкур модда катталигини худди ўша активга нисбатан оширмайдиган бўлиши лозим.
Актив балансдан чиқарилганда “Ўз капитали” бўлимига киритилган қайта баҳолаш натижаси бевосита тақсимланмаган фойда счётига ёзиб юборилиши мумкин. Барча сумма активнинг фаол ишлатилиши ёки чиқиб кетишида ишлатилиши мумкин. Лекин бу сумманинг бир қисми активнинг корхона томонидан ишлатилиш жараёнида сарфланиши мумкин. Бу ҳолда ишлатилган натижа суммаси активнинг қайта баҳоланган баланс қиймати асосида ҳисобланган эскириш суммаси ва унинг дастлабки қиймати асосида ҳисобланган эскириш суммаси ўртасидаги фарққа тенг бўлади. Қайта баҳолаш натижаси суммасининг тақсимланмаган фойда счётига ёзиб юборилиши молиявий натижалар (фойдалар ва зарарлар) ҳақидаги ҳисоботда акс этмайди.
Агар алоҳида асосий восита объекти қайта баҳоланаётган бўлса, у ҳолда ушбу актив ўтказилаётган асосий воситаларнинг бутун гуруҳи қайта баҳоланиши тақозо этилади.
Асосий воситалар гуруҳини қайта баҳолаш активларни алоҳида ҳолда, танлаб қайта баҳолаш имкониятини истисно қилиш учун қўлланади. Шунингдек, ҳисоботда активларни таннархи бўйича ва турли саналарда баҳоланган қиймати бўйича қайта баҳоланган асосий воситалар суммаси ҳисобланган баланс счетларини тақдим қилиш мақсадида бир вақтда ўтказилади. Лекин активлар гуруҳи сирғанма график бўйича қайта баҳоланиши мумкин (агар қайта баҳолаш қисқа вақт ичида ўтказилса ва натижалар мунтазам янгиланиб турса).

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling