Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet132/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Инвестицияларнинг чиқиб кетиши
Қимматли қоғозлар сотилганда корхона одатда фойда олади ёки зарар кўради:

  • соф даромад ёки баланс қиймати ўртасидаги фарқ фойда ёки зарар сифатида ҳисобга олинади;

  • активнинг қайта баҳоланишидан олинган ҳар қандай даромад молиявий натижалар ҳақидаги ҳисоботда даромадга ўтказилади ёки бевосита бухгалтерия балансида тақсимланмаган фойдага қўшилиши мумкин (бунда танланган усулга изчиллик билан риоя қилиш керак).

Агар инвестиция портфели асосида харид қиймати ёки бозор қийматининг энг кам қиймати бўйича ҳисобга олинувчи жорий актив бўлса, уни сотишдан кўрилган фойда ёки зарар харид қийматига асосланиши лозим.
Агар инвестиция илгари бозор қиймати бўйича баҳоланган ёки қайта баҳоланиб, қийматнинг ўсиши қайта баҳолашдан кўрилган даромадга (ўз капитали) киритилган бўлса, у ҳолда икки усулни қўллаш мумкин:
а) ёки қайта баҳолашдан кўрилган даромад суммасини сотишдан олинган даромадга кредит қилиш (молиявий натижалар ҳақидаги ҳисоботда акс эттириш билан);
б) ёки қайта баҳолашдан кўрилган даромад суммасини тақсимланмаган фойдага ўтказиш.
Акциялар сотилаётганда сотиш нархи ва харид нархи ўртасидаги фарқ ҳисобда ва молиявий натижалар ҳақидаги ҳисоботда акс этади. Бундай инвестициялардан олинган дивидендлар суммаси “Пул маблағлари” счётининг дебетига ва “Дивидендлар кўринишидаги даромад” счётининг кредитига ёзилади.

7-МАВЗУ. БОШҚАРУВ ҲИСОБИ (3 соат)



  1. Харажатлар таснифи. Харажатлар тушунчаси ва мақсадлари. Харажатларни заҳиралар ҳисоби учун таснифлаш. Харажатларни қарорлар қабул қилиш учун таснифлаш. Режалаштириш ва назорат учун харажатлар.

  2. Буюртма бўйича калькуляциялаш. Таснифи. Буюртма бўйича калькуляцияга асосий ёндошув. Ҳақиқий ва нормал калькуляция.

  3. Жараён бўйича калькуляциялаш. Таснифи. Эквивалент бирликлар саноғи. Келгуси жараёнга топшириш (тайёр маҳсулотни) ва тугалланмаган ишлаб чиқаришни баҳолаш.

  4. Харажатлар – маҳсулот ҳажми – фойда” таҳлили. Зарарсизлик нуқтаси ва мақсадли фойда. Хавфсизлик маржаси. Операцион ричаг. “Харажатлар – маҳсулот ҳажми – фойда” таҳлилида қабул қилинган тахминлар.




Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling