Инвестицияларнинг улушли қимматли қоғозларида ҳисобга олиниши.
Инвестицияларнинг (улушли қимматли қоғозлари) сотиб олингандан кейинги ҳисоби одатда бир корхона (инвестор) бошқа бир корхонанинг (инвестиция қилинаётган корхона) оддий акцияларидан қайси даражада улуш сотиб олиши билан белгиланади. Халқаро молиявий ҳисобот стандлартларига биноан, битта корхонанинг бошқа бир корхона оддий акцияларига инвестициялари акциялар фоизи ва инвестиция қилинаётган компаниядаги инвесторнинг акциялари фоизи ва овоз бериш ҳуқуқига мувофиқ таснифланиши мумкин.
20 % дан кам фоизга эгалик (қиймат усули) - инвестор пассив улушга эга.
20 % ва 50 % ўртасидаги эгалик (ҳиссали иштирок усули) - инвестор сезиларли таъсир кўрсата олади.
50 % дан ортиқ эгалик (консолидациялашган ҳисобот) - инвестор назорат пакетига эга. Ассоциациялашган корхона - инвестор муҳим таъсир кўрсата оладиган, лекин шўъба корхонаси ҳам, инвестор билан қўшма корхона ҳам бўлмаган корхонадир.
Муҳим таъсир – бу инвестиция қилинаётган корхонанинг молиявий ва ишлаб чиқариш сиёсатига доир қарорлар қабул қилишда иштирок этиш ваколатидир, лекин инвестор бу сиёсат устидан назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Агар инвестор бевосита ёки шўъба корхоналар орқали билвосита инвестиция қилинаётган корхона акцияларининг 20 % ёки ундан ортиғига эга бўлса, инвестор муҳим таъсир кучига эга, деб ҳисобланади. Агар инвестор бевосита ёки шўъба корхоналар орқали билвосита инвестиция қилинаётган корхона акцияларининг 20 % дан кам ҳажмига эгалик қилса ва тегишли равишда шунча фоиз овоз ҳуқуқига эга бўлса, инвестор муҳим таъсирга эга эмас, деб ҳисобланади. Бу ҳолда инвестициялар ҳисоби ҳақиқий харажатлар суммаси бўйича юритилади.
Инвестицияларнинг қайта баҳоланиши
Инвестициялар адолатли қиймат бўйича қайта баҳоланса, узоқ муддатли молиявий инвестицияларнинг қайта баҳолаш натижасидаги қўшимча баҳо суммаси ўз капитали таркибига қайта баҳолашдан олинган даромад сифатида ҳисобга киритилади. Молиявий инвестицияларнинг қиймати пасайганда арзонлаштириш ўз капиталида акс эттирилган ўша инвестицияларнинг қўшимча баҳоланиш суммаси ҳисобига амалга оширилади. Агар молиявий инвестициялар қийматининг пасайиши қайта баҳолашдан олинган даромад суммасидан ошса, бу фарқ молиявий фаолият харажатлари сифатида эътироф этилиши лозим. Қиймати пасайтирилган инвестицияларнинг қўшимча баҳоланиш суммаси худди ўша инвестициялардан кўрилган зарар қоплангандан кейинги ўз капиталининг кўпайишига киритилади. .
Do'stlaringiz bilan baham: |