Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Эквивалент бирликларни ҳисоблаб чиқариш


Download 1.71 Mb.
bet139/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Эквивалент бирликларни ҳисоблаб чиқариш
Маҳсулот бирлигига кетадиган харажатларни аниқлаш учун қилинган барча ишлаб чиқариш харажатларини тайёрланган маҳсулот сонига бўлиш керак. Маҳсулот бирлигига кетган чиқим харажатларни бошқа жараёнга (бўлинмага) топширилган маҳсулотга ва давр охирида жараён заҳирасида (ушбу бўлинмада) турган маҳсулотга киритиш учун база ҳисобланади.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш шароитида, яъни жараёнга киритилган барча бирликлар маълум бир вақтда ишлов билан тугалланган бўлса, ҳисоб-китоблар мураккаб бўлмас эди. Амалда давр бошида (охирида) доимо ишлов бериши қисман тугалланган маҳсулот бирликлари мавжуд бўлади. Харажатлар тугалланган бирликларга ҳам, тугалланмаган бирликларга ҳам киритилиши лозим.
Бунда серияли маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхоналарда ҳисобот даврининг бошидаги ва охиридаги тугалланмаган ишлаб чиқариш шартли равишда тугалланган буюмлар қилиб қайта санаб чиқилади. Бу ўлчам қуйидагиларнинг суммасига тенглашади:

  1. Ушбу ҳисобот даври ичида бошлданган ва тугалланган буюмларнинг умумий сони, ва

  2. Давр бошида ва охирида тугалланмаган ишлаб чиқариш устидан бажарилган ишни акс эттирувчи қўшилувчи.

Таннархни жараён бўйича калькуляциялаш усулида бевосита моддий харажатлар буюмнинг ишлаб чиқаришга тушириш пайтида амалга оширилади, бевосита меҳнат харажатлари ва ишлов бериш харажатлари деб аталувчи умумий гуруҳга бирлаштирилувчи умум ишлаб чиқариш харажатлари ишлаб чиқариш цикли давомида бир маромда тақсимланади. Шунинг учун материаллар бўйича шартли бирликлар сони ишлов бўйича шартли бирликлар сонидан фарқ қилади.


Шартли (эквивалент бирликлар) бирликларни аниқлаш:
Ҳамма ишлаб чиқариш фақат тугалланган ишлаб чиқаришга олиб келганида тайёрланиши мумкин бўлган бирликлар сони ҳисоблаб чиқилади. Масалан, агар 1000 та бирлик давр охирида тугалланмаган ишлаб чиқаришда турган бўлса ва уларга ишлов берилиши 80% га тугалланган бўлса, у ҳолда эквивалент ишлаб чиқариш 800 бирликни ташкил қилади (1000 х 80%).
Эквивалент ишлаб чиқариш материаллар бўйича ва қўшилган чиқимлар бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқилади.
Ишлаб чиқариш харажатлари тугалланмаган ишлаб чиқаришга, тайёр маҳсулотга ва сотилган маҳсулот таннархига киритилади, бунинг учун ўртача чамалаш усули ва ФИФО усулидан фойдаланилади.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling