Зарарсизлик нуқтаси ва мақсадли фойда
Маржинал даромад ўзгарувчан чиқимлар чегириб ташланган даромад сифатида таърифланади. У умумий маҳсулотга ҳам, маҳсулот бирлигига ҳам ҳисоблаб чиқарилади.
Маржинал даромад коэффициенти даромадга бўлинган маржинал даромадга тенг.
Маржинал даромад
Маржинал даромад коэффициенти = --------------------------------
Даромад
Зарарсизлик нуқтаси корхонанинг фаолияти даражасини кўрсатади, бунда даромад харажатларга тенг ёки даромад ўзгарувчан ва мунтазам чиқимлар чегириб ташланган ҳолда нолга тенг бўлади. Зарарсизлик нуқтаси пул ифодасида ҳам, бирликларда ҳам мавжуд. Пул ифодасидаги зарарсизлик нуқтаси мунтазам чиқимларни маржинал даромад коэффициентига бўлиш йўли билан аниқланади.
Мунтазам чиқимлар
Пул ифодасидаги зарарсизлик нуқтаси = --------------------------------------------
Маржинал даромад коэффициенти
Хавфсизлик маржаси даромаднинг даромад устидан ошиши ва шу билан зарарсизлик нуқтасига етиши сифатида таърифланади. У компания зарар кўра бошлашидан аввал унинг даромади пасайиши мумкин бўлган суммани кўрсатади. Хавфсизлик маржаси (қирғоғи) пул ифодасида ҳам, фоиз нисбатида ҳам ҳисоблаб чиқарилади.
Хавфсизлик маржаси = Умумий даромад – Пул ифодасидаги зарарсизлик нуқтасига етадиган даромад
Пул ифодасидаги хавфсизлик маржаси
Хавфсизлик маржаси, % да = --------------------------------------------------------------------
Умумий даромад
Do'stlaringiz bilan baham: |