Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси
Download 1.71 Mb.
|
Ички аудит Дарслик узб
Божхона божи – бу божхона органлари томонидан давлат божхона чегарасидан товар (маҳсулот) олиб кирганлик (олиб чиққанлик) учун тўловчидан ундириладиган пул йиғимидир.
Давлат ички божи - юридик ва жисмоний шахслардан юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатлар амалга оширилгани учун олинадиган пул йиғимидир. Бож ва йиғимларни тўлашда ҳамиша махсус мақсад ва махсус манфаатлар бўлади. Бож ва йиғимлар тегишли органларга керакли хизматлар учун мурожаат қилганлардан ундирилади. Аслида бож ва йиғимлар оммавий-ҳуқуқий кўринишдаги хизмат муносабати билан хусусий тартибда ундириладиган пул мажбуриятини ифодалаши керак. Шунинг учун бож ёки йиғимнинг ҳажми хизматнинг тавсифи ва ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади ва одатда аниқ бир суммада тайинланади (масалан, мулк ҳуқуқини рўйхатга олганлик учун давлат божи). Яна “тўловлар” деб аталувчи тушунча ҳам бор бўлиб, уларни ҳамма ҳам тўлайвермайди. Балки ўз фаолиятида ўзининг мулки бўлмаган нарсалардан фойдаланганлар тўлайдилар (масалан, бирон-бир активлар ёки ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун тўлов). Бундан ташқари,солиқлар каби умумий ҳисобланиб, мунитазам ундириладиган мажбурий тўлов ҳамда йиғимлар ҳам мавжуд (йўл йиғими, Пенсия фондига чегирмалар ва ҳ.к.з.). Улар кўпгина давлатларда солиқлар ҳисобланади. Тўловларнинг алоҳида тури – божхона тўловларидир. Божхона божи ва солиғи – импорт товарининг нархига бевосита таъсир кўрсатувчи муҳим воситадир. Қоидага кўра, кўпгина давлатларда олиб кирилаётган товарларга божхона чегарасида божхона божи солинади, мамлакат ичкарисида эса сотилганда ва фойдаланилганда турли ички солиқлар ва йиғимларга тортилади. Солиқ ва божхона божи ўртасидаги фарқ аввало хорижий товардан божхона чегарасини босиб ўтиш вақтида олиб кириш ҳуқуқи учун тўлов сифатида олиниши, солиқ эса хорижий товарлардан ҳам, миллий саноатда ишлаб чиқарилган товарлардан ҳам ундирилишида кўринади. Юк божхонада расмийлаштирилаётганда ундирилувчи солиқлар ва йиғимлар хорижий товарни чегарада кутиб олувчи солиқ чоралари шаклларидан бири ҳисобланади. Улар сирасига божхона расмийлаштирилиши учун, товарнинг божхона омборларида сақланганлиги учун ва бошқа божхона йиғимлари киради. Улар божхона декларацияси тўлдирган шахс томонидан товар импорти пайтида тўланади. Миллий товарлар учун белгиланган ички солиқлар орасида уларга ўхшаши йўқ. Солиқлар, йиғимлар ва давлат томонидан белгиланган бошқа бюджетга мажбурий тўловлар, уларнинг шакли ва тузилиш усуллари жамланиб, давлат солиқ тизимини ташкил қилади. Солиқ тизимлари анча мураккаб моделдир, чунки кўплаб солиқлар, тўловчилар, солиқ ундириш усуллари ва солиқ имтиёзлари мавжуд. Лекин солиқлар бир-биридан фарқ қилишига қарамай, уларнинг асосида бир хилдаги таркибий унсурлар ётади. Қуйидагилар солиқ элементлари ҳисобланади: солиққа тортиш объекти ва субъекти, солиқ базасини ҳисоблаш усули, солиқ ставкаси, ҳисоблаш тартиби ва тўлаш муддати, ундириш усуллари, ҳисобот даври, солиқ имтиёзлари ва ҳ.к.з. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling