Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси
Download 1.71 Mb.
|
Ички аудит Дарслик узб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Солиқ базаси
- Ҳисоблаб ёзиш усулида
- Солиқ даври
- Солиқ даври”
- “солиққа тортиш” усули
мулкий ҳуқуқлар (мулкка бўлган эгалик ҳуқуқи) ва номулкий ҳуқуқлар (фойдаланиш ҳуқуқи);
субъект ҳаракатлари (фаолияти) (сотиш, товарлар олиб кириш); хўжалик фаолияти натижалари (фойда, даромад). Ҳар бир солиқ ва бошқа бюджетга мажбурий тўловлар тури бўйича солиққа тортиш объекти ва солиққа тортиш билан боғлиқ объект Солиқ кодексига биноан белгиланади. Масалан, қўшимча қиймат солиғи учун солиққа тортилувчи айланма ва солиққа тортилувчи импорт солиққа тортиш объекти ҳисобланади. Солиқ базаси солиққа тортиш объекти ва солиққа тортиш билан боғлиқ объектнинг қиймат, табиий ёки бошқа тавсифлари бўлиб, улар асосида солиқлар ва бюджетга тўланувчи бошқа мажбурий тўловларнинг суммаси белгиланади. Масалан, қўшимча қиймат солиғи бўйича солиққа тортилувчи база пул эквивалентида, ер солиғи бўйича солиқ базаси эса гектарларда ва квадрат метрларда ифодаланади. Шунингдек, қиймат кўрсаткичлари (даромад суммаси) ва табиий кўрсаткичлари (қайд этилган солиқ билан солиққа тортиш) бўлган солиқ базаси ҳам фарқланади. Солиқ мажбуриятининг юзага келиш пайтини тўғри аниқлаш учун солиқ базасини шакллантириш усули муҳим аҳамиятга эга. Иккита асосий усул – касса ва ҳисоблаб ёзиш усули мавжуд. Касса усулидан фойдаланганда солиқ тўловчи маълум бир давр ичида ҳақиқатан олган барча суммалар даромад, ҳақиқатан тўланган суммалар эса харажат ҳисобланади. Даромадларни ҳисобга олишнинг касса усули доимо чакана савдода қўлланилади, чунки у ерда сотиш вақти тўлов вақти билан айнан мос келади. Ҳисоблаб ёзиш усулида олинганидан қатъий назар, ушбу солиқ даврида олиш ҳуқуқи юзага келган барча суммалар даромад, ҳисобот даврида юзага келган мулкий мажбуриятлар суммаси харажат деб тан олинади. Бунда ушбу мажбуриялар юзасидан тўловларнинг амалга оширилгани ёки амалга оширилмагани аҳамиятга эга эмас. Солиқ кодексига биноан, Ўзбекистон солиқ ҳисобида (БҲМС) ҳисоблаб ёзиш усули қўлланилиши лозим. Солиқ даври деганда алоҳида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга нисбатан Солик кодекси билан белгилаб қўйилган ва тугаши билан солиққа тортилувчи база аниқланиб, солиқ ва бюджетга тўланувчи бошқа мажбурий тўловлар ҳисоблаб ёзиладиган давр вақти тушунилади. Мазкур белгининг зарурлиги шу билан изоҳланадики, кўпгина солиққа тортиш объектларига (даромад олиш, товарларнинг сотилиши) такрорланувчанлик, вақт бўйича давомийлик хос. Солиқ даври масаласи шунингдек, солиққа тортишнинг бир маротабалиги билан ҳам боғлиқ. Бундан ташқари, солиқ даври солиқ резидентлигини вақт омилига қараб белгилаш учун база, солиқ тўловчида тегишли мажбуриятлар доирасини аниқлаш учун асос ҳисобланади. Солиқ даври деганда кўпинча календарь йили тушунилади. “Солиқ даври” тушунчаси “ҳисобот даври” тушунчасидан фарқ қилади. Баъзида бу икки тушунча, масалан, кичик ва қўшма корхоналарнинг ҳисоботларида солиқ даврида бир неча марта турли солиқлар бўйича (ҚҚС, акциз солиғи, ягона солиқ ва ҳ.к.з.) ҳисобот топширилса мос келиши мумкин. Солиқ ставкаси солиқ базасини ўлчаш бирлигига ҳисоблаб ёзилган солиқ суммасининг катталигидир. Бошқа сўз билан айтганда, солиқ ставкаси солиққа тортиш меъёри (нормаси) ҳисобланади. Ставкалар қатъий ва фоизли бўлади. Масалан, қўшимча қиймат солиғи бўйича солиқ ставкаси солиққа тортилувчи айланма қийматининг 20 % қисмидир (бу фоиз ставкаси). Қатъий ставкаларга ер солиғи ставкаси киради. Бу ҳолда солиққа тортиш бирлигига (ер участкаси майдони) қайд этилган солиқ ўлчами белгилаб қўйилган. Шунингдек, “солиққа тортиш” усули тушунчаси ҳам бор. Бу солиқ базаси ўзгаришидан қатъий назар, солиқ ставкасининг ўзгариш тартибидир. Амалда асосан тўртта усулдан фойдаланилади: Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling