Солиққа тортиш субъекти деганда зиммасига солиқлар, йиғимлар ва божлар тўлаш мажбурияти юклатилган солиқ тўловчилар – юридик ва жисмоний шахслар тушунилади.
Солиққа тортиш мақсадида юридик шахслар деганда мустақил баланс ва ҳисоб рақамига эга бўлиб, мулкка хўжалик ёки оператив бошқарув, шунингдек, эгалик ҳуқуқи асосида эгалик қилувчи ҳамда ўз мажбуриятлари бўйича жавоб берадиган корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг барча турлари (шунингдек, уларнинг алоҳида ажратилган бўлинмалари) тушунилади.
Солиққа тортиш объекти ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар фуқароси бўлган, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар жисмоний шахслар ҳисобланади.
Солиқ тўловчи ва давлатнинг иқтисодий муносабатлари мунтазам манзил принципи (резидентлик) воситасида белгиланади.
Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи ёки бошланаётган ёки тугаётган молия йили ичида Ўзбекистонда 183 кун ёки ундан ортиқ (ўн икки ойгача) яшаб турган жисмоний шахс Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланади.
Норезидент Ўзбекистон Республикасида ваколатли шахс орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган исталган жой норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги мунтазам муассасаси деб эътироф этилади. Ўзбекистон Республикасида тадрижий равишда келадиган 12 ойлик даврнинг исталган вақтидаги 183 календарь кунидан ортиқ давом этаётган тадбиркорлик фаолиятининг амалга оширилиши ҳам норезидентнинг мунтазам муассасаси деб тан олинади.
Солиққа тортиш объектлари ва солиққа тортиш билан боғлиқ объектлар деганда мулк эгасида мавжуд бўлиб, ушбу мавжудлиги орқали солиқ мажбуриятини келтириб чиқарган мулк ва ҳаракат тушунилади. Бошқа сўзлар билан айтганда, солиққа тортиш объекти юридик факт (солиқ тўловчининг ҳаракатлари ёки ундаги мулкнинг ҳолати) бўлиб, унинг мавжудлиги солиқ мажбурияти юзага келишига асос бўлади. Уларга қуйидагилар киради: товар (иш, хизмат) сотилиши бўйича айланманинг амалга оширилиши, мулкка эгалик, олди-сотди битимларининг бажарилиши, қимматли қоғозлар бўйича даромад олиш ва ҳ.к.з. Солиққа тортиш объектисиз солиқ тўловчида солиқ мажбуриятининг юзага келиши мумкин эмас.
Назарий томондан, солиққа тортиш объектларини қуйидаги турларга бўлиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |