Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


тенг – барча тўловчилар учун тенг солиқ суммаси


Download 1.71 Mb.
bet147/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

тенг – барча тўловчилар учун тенг солиқ суммаси қўлланилади (бу усул кўпроқ йиғимлар учун хос);

  • пропорционал – ҳар бир солиқ тўловчи учун тенг солиқ ставкаси қўлланилади (ҚҚС, акциз, фойда солиғи ва бошқа солиқлар);

  • прогрессив – солиқ базаси ўсиши билан солиқ ставкаси ҳам ўсади (жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортиш);

  • регрессив солиқ базаси ўсиши билан солиқ ставкаси камайиб боради (экспортчилар даромадининг солиққа тортилиши, бунда сотилган маҳсулотнинг умумий ҳажмида экспорт улуши ошиши билан даромад солиғи ставкасига камайтирувчи коэффициентлар жорий қилинади).

    Пропорционал ва прогрессив солиққа тортиш нисбатида солиқларнинг ижтимоий-сиёсий табиати кўринади. Солиқ доимо мулкнинг олиб қўйилиши ва чекланиши бўлгани учун ҳар бир солиқ тизими у ёки бу тарзда синфлар ва гуруҳларнинг жойини ҳамда уларнинг манфаатларини холисона акс эттиради.
    Пропорционал солиққа тортиш ғоялари ҳамиша мулкдор синф томонидан қўллаб-қувватланган ва тенглик ҳамда адолат принциплари билан асосланган. Жамиятни ижтимоий қайта қуриш тарафдорлари доимо прогрессив назария тарафдорлари бўлиб чиқишган, улар бу усул адолатли, чунки тенгсизликни силлиқлаб, даромадларни қайта тақсимлашга таъсир кўрсатади, дея таъкидлашган.
    Давлатлар регрессив солиққа тортиш усулидан кўпинча иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини рағбатлантириш мақсадида фойдаланадилар. Солиқни тўлаш тартибига, яъни норматив ўрнатилган усуллар ва солиқларни бюджетга тўлаш тадбирларига риоя қилиш жуда муҳим.
    Солиқ тўлашнинг учта асосий усули бор:

    • декларация бўйича солиқ тўлаш (солиқнинг даромад олингандан кейин тўланиши), яъни солиқ тўловчига белгиланган муддатда солиқ органига ўзининг солиқ мажбурияти ҳақида расмий ариза топшириш мажбурияти юкланади, бунда солиқ тўлашга доир мажбурият солиқ тўловчининг ўзига юклатилади;


    • Download 1.71 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   159




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling