Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Солиқ ҳуқуқининг тавсифи ва асосий принциплари. Солиқ муносабатлари субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Солиқ мажбурияти


Download 1.71 Mb.
bet152/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

2. Солиқ ҳуқуқининг тавсифи ва асосий принциплари. Солиқ муносабатлари субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Солиқ мажбурияти.
Солиқ ҳуқуқининг пайдо бўлиши ва ривожланиши жамиятнинг демократлашуви, ҳуқуқий давлат ғояси билан боғлиқ. Солиқ ҳуқуқининг асосий вазифаси мулк ҳуқуқини давлатнинг ғайриқонуний ва чекланмаган даъволаридан ҳимоя қилиш, солиқ тўловчилар ва давлат манфаатлари ўртасида мувозанат сақлашдан иборат.
Солиқ ҳуқуқи давлатнинг солиқ тузилмасини белгиловчи, унинг солиқ тизимини ўрнатувчи, шунингдек, солиқ мажбуриятларининг ижро этилиши жараёнида юзага келувчи муносабатларни бошқарувчи ҳуқуқий нормалар жамланмасидир.
Солиқ ҳуқуқининг предмети – давлат, солиқ тўловчилар ва бошқа шахслар ўртасида солиқлар белгилаш, солиқ ишини юритиш ва солиқларни ундириш бўйича юзага келувчи муносабатлардир. Солиқ муносабатлари ҳамиша юридик ва жисмоний шахслардан даромадларининг маълум бир қисмини давлат ғазнасига олиб қўйиш (бу қайси усул билан амалга оширилиши солиқ ҳуқуқи усулига боғлиқ) билан боғлиқ.
Солиқ ҳуқуқи усули – ҳуқуқнинг жамият муносабатларига таъсир кўрсатиш усуллари ва услублари жамланмасидир. Уни ҳукмрон-мулкий, яъни давлат бюджетини шакллантиришда нормаларни танлашга йўл қўймайдиган деб таснифлаш мумкин.
Солиқ ҳуқуқи соҳасида учта таркиб мавжуд:

  1. солиқ тузилмаси;

  2. солиқ тизими;

  3. солиқ мажбурияти.

Солиқ тузилмаси – бу давлат номидан солиқ фаолиятини амалга оширувчи давлат органлари тизими, яъни давлатнинг ваколатли органлар воситасида солиқлар белгилаш ва уларнинг давлат даромадига келиб тушишини таъминлашга доир фаолиятидир.
Қуйидагилар солиқ фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан бошқариш ваколати берилган органлар ҳисобланади:

  1. қонунлар қабул қилувчи Олий Мажлис, мазкур қонунлар воситасида солиқлар белгиланади;

  2. Ўзбекистон Республикаси Президенти, солиқ тизимига оид фармонлар қабул қилади;

  3. Вазирлар Маҳкамаси, ўз ваколати доирасида, шу жумладан, солиқ қонунчилиги тизимига кирадиган норматив-ҳуқуқий актлар қабул қилиш билан солиққа тортиш соҳасида фаолият юритади;

  4. давлат солиқ органлари, давлат ёки ўз номидан, лекин давлат манфаатлари йўлида ва давлат топшириғи билан катта ҳажмда солиқ фаолиятини бажаради;

  5. маҳаллий ижроия ва вакиллик органлари, ўз ваколати доирасида солиққа тортиш соҳасида фаолият юритади, унинг фаолияти кўпроқ маҳаллий солиқларга тегишли (масалан, ер солиғи бўйича имтиёзлар бериш; ер солиғи, мулк солиғини йиғиш ва ҳ.к.з.);

  6. бошқа давлат органлари, солиқ қонунчилигида кўзда тутилган ҳолларда ва асосларга кўра солиққа тортиш соҳасида фаолият юритади.


Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling