Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet127/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Молиявий мажбурият – бу шартнома бўйича ҳар қандай мажбурият бўлиб, у:
а) бошқа корхонага пул маблағлари ёки бошқа молиявий актив тақдим қилиши; ёки
б) бошқа корхона билан молиявий воситаларни манфаатли бўлмаган шартлар асосида алмаштириши
мумкин.
Корхона шартнома мажбуриятларини молиявий активлар билан тўлаш имкониятини ҳам, ўзининг улушли қимматли қоғозлари шаклида қоплаш имкониятини кўзда тутадиган шартнома тузиши мумкин. Агар мажбуриятларни қоплаш учун зарур улушли қимматли қоғозлари миқдори уларнинг адолатли қийматидаги ўзгаришларга боғлиқ равишда ўзгариб турса (шу тарзда ўзгариши керакки, мажбуриятларни узиш учун фойдаланилган улушли қимматли қоғозларнинг жамланма адолатли қиймати ҳамиша шартнома мажбурияти суммасига тенг бўлиши лозим), мажбуриятлар эгаси ўзининг улушли қимматли қоғозларининг нархлари тез-тез ўзгариб туришидан даромад олиш ёки зарар кўриш хатарига дуч келмайди. Бундай мажбурият корхонанинг молиявий мажбурияти сифатида ҳисобга олиниши лозим.
Ҳисса киритиш воситаси – бу корхона активларининг ҳиссасига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи, корхонанинг барча мажбуриятлари чегириб ташланган шартномадир.
Оддий акциялар, имтиёзли акцияларнинг маълум бир турлари, шунингдек, эмитент корхонанинг оддий акцияларига обуна ёки уларни сотиб олиш учун варрантлар ё опционлар улушли воситаларга мисол бўлади. Корхонанинг бошқа томон молиявий воситаларига алмаштириш учун ўзининг улушли воситаларини чиқариш мажбурияти жуда ҳам фойдасиз ҳисобланмайди, чунки бу корхонанинг ўз капитали ошишига олиб боради ва демакки, корхона учун зарар келтирмайди. Корхонанинг ўз капитали ҳиссаларига эгалик қилувчилар ушбу мажбурият натижасида ўз ҳиссаларининг адолатли қиймати пасайганини сезиб қолишлари мумкинлиги учун бу иш корхонанинг ўзига фойда келтирмайдиган даражага туширилмайди.
Корхона сотиб олган, корхонага ўзининг улушли воситаларини қайтадан сотиб олиш ҳуқуқини берувчи опцион ёки унга ўхшаш восита мазкур корхонанинг молиявий активи ҳисобланмайди. Корхона мазкур опционни бажариш ёрдамида пул ёки бошқа молиявий актив олмайди. Опционнинг бажарилиши корхона учун ўта фойдали ҳисобланмайди, чунки у ўз капиталининг камайишига ва активларнинг чиқиб кетишига олиб келади. Қайтариб сотиб олиш ҳамда ўзининг улушли воситаларини бекор қилиш натижасида ўз капиталида рўй берган ҳар қандай ўзгаришлар – бу корхона ўз капиталининг ушбу корхона ўз капиталидаги ҳиссасидан воз кечаётган ва ўз ҳиссаларини сақлаб қолаётган ҳисса эгалари ўртасида кўчиб юриши бўлиб, у корхона ҳисобида акс этади ва корхонанинг ўзига фойда ҳам, зарар ҳам келтирмайди.
Пуллик молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар (пуллик молиявий воситалар деб ҳам аталувчи) – бу қайд этилган ёки белгилаб қўйиладиган пул маблағлари олиниши ёки тўланишини кўзда тутадиган молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлардир.
Адолатли қийматбир-бири билан яхши таниш, худди шундай битим тузиш истагида бўлган ва мустақил томонлар ўртасида битим тузилаётганда актив сотиб олиш ёки мажбуриятларни қондириш учун етарли бўлган пул маблағлари суммасидир.
Бозор қиймати – актив бозорида молиявий восита сотилаётганда олиниши мумкин бўлган ёки актив бозорида молиявий восита сотиб олинаётганда тўланиши керак бўлган пул маблағлари суммасидир.
Молиявий воситалар дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, улушли қимматли қоғозлар каби бошланғич воситаларни ҳам, молиявий опцион, фьючерс ва форвард контрактлари, фоиз ва валюта своплари каби воситаларни ҳам ўз ичига олади. Балансда тан олинган ёки тан олинмаган ҳосил қилувчи молиявий воситалар молиявий восита таърифига жавоб беради, ва демакки, кўриб чиқиш предмети ҳисобланади.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling