Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet130/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Узоқ муддатли инвестициялар. Узоқ муддатли инвестициялар – бу бир йилдан ортиқ муддат давомида эгалик қилишга мўлжалланган қимматли қоғозларга киритилган инвестициялардир. Улар инвестиция портфелида кўпинча улуш (акциялар) ва қарз (узоқ муддатли (облигациялар) қимматли қоғозлари деб аталади.
Узоқ муддатли инвестициялар дастлаб ҳисобда харид қиймати бўйича ҳисобланади. Кейинчалик балансда қуйидагилар бўйича ҳисобга олиниши мумкин:

  • харид қиймати бўйича;

  • қайта баҳолаш қиймати бўйича;

  • жами инвестиция портфели асосида аниқланадиган харид ёки бозор қийматининг энг ками бўйича.

Жорий ёки узоқ муддатли қўйилмалар сифатида харид қилинадиган қимматли қоғозлар иккита алоҳида қимматли қоғозлар портфели бўлиб, қийматларнинг энг пасти – харид ёки бозор қиймати бўйича баҳолаш усули ҳар бир портфель учун алоҳида қўлланилади.
Инвестициялар ҳисса ёки қарз қимматли қоғозлари билан тақдим этилиши мумкин.
Акциялардан ташқари, мулк (капитал) ҳиссасига эгалик ҳуқуқини ёки сотиб олиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳар қандай молиявий восита улушли қимматли қоғозлари бўлиб хизмат қилиши мумкин (конвертация қилинувчи облигациялар, чиқарилиб, кейин яна эмитент корпорация томонидан қайтадан сотиб олинган акциялар, шунингдек, сўндиришга топшириладиган имтиёзли акциалар бундан мустасно). Улушли қимматли қоғозлар одатда оддий ва имтиёзли акциялар кўринишида бўлади.
Қарз қимматли қоғозлари одатда облигациялар, ғазначилик векселлари, депозит сертификатлари ва ҳ.к.з. кўринишида бўлади. Облигация – молиявий восита бўлиб, эмитентнинг инвесторлар орасига жойлаштирган қарздорлик шаклидир. Облигациялар маълум бир муддатга келиб сўндирилиши, яъни облигация учун тўланган пуллар қайтарилиши, қолаверса, вақт-вақти билан фоизлар тўлаб турилишини тақозо қилади. Облигациялар эгаси эмитент корхона ундан қарздор эканлигининг исботи сифатида сертификат олади.
Инвестицияларнинг қарз қимматли қоғозларида ҳисобга олиниши. Инвестицияларнинг бу тури 3 та катта гуруҳга бўлинади:

  1. корхона сўндирилгунча ушлаб турмоқчи бўлган ёки ушлаб тура оладиган қарз қимматли қоғозлари .

  2. савдо учун қимматли қоғозлари - асосан тез орада нархдаги қисқа муддатли фарқ орқали даромад олиш мақсадида сотиш учун харид қилиниб, ушлаб турилган қимматли қоғозлар.

  3. қайта сотиш учун мавжуд қимматли қоғозлар – бу тоифага юқорида кўрсатилган иккала тоифага кирмайдиган қимматли қоғозлар киради.

Агар корхона қимматли қоғозни номаълум вақтгача ушлаб туриш ниятида бўлса, қимматли қоғоз сўндирилгунча ушлаб турилувчи қимматли қоғоз сифатида тасниф этилмайди.
Облигациялар ва унга ўхшаш қимматли қоғозлар инвестор томонидан балансда активлар счётларида харид қиймати бўйича барча харид харажатлари инобатга олинган ҳолда ҳисобга олинади. Агар харид қиймати уларнинг номинал қийматидан (сўндириш қийматидан) фарқ қилса, харид ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ суммаси (устама ёки чегирма) облигациялар чиқарилган муддат давомида ҳисобдан ўчирилади. Устама қисқа муддатли ва узоқ муддатли инвестициялар ҳисоби счётларини кредитлаштириш билан ҳисобдан ўчирилади. Чегирмалар эса ушбу счётларни дебетлаштириш билан ҳисобдан ўчирилади. Чунки облигацияларнинг сўндирилиш пайтига келиб уларнинг баланс қиймати номинал қийматга мос келиши керак. Облигациялар бўйича чегирмалар ва устамаларнинг ҳисобдан ўчирилиш вақти улар бўйича фоиз даромадлари ҳисоблаб ёзилиш вақтига мос келади. Ушбу ҳисобот даврида ўчирилиши керак бўлган чегирма (устама) суммаси фоиз даромади ёки харажати сифатида таснифланади.
Шу тариқа, сўндирилгунча ушлаб туриладиган қарз қимматли қоғозлари амортизация қилинувчи қиймат бўйича ҳисобга олинади (харид қийматидан мукофот амортизацияси ёки чегирма олиб ташланади), савдо учун қимматли қоғозлари ва сотиш учун мавжуд қимматли қоғозлар эса ўзларининг адолатли қиймати бўйича ҳисобга олинади.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling