Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Умум ишлаб чиқариш харажатлари – (


Download 1.71 Mb.
bet134/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Умум ишлаб чиқариш харажатлари – (ишлаб чиқариш устама харажатлари) – бу маҳсулот ишлаб чиқаришга сарфланган барча харажатлардир (асосий материаллар ва асосий меҳнатдан ташқари). Яъни бу ишлаб чиқариш билан боғлиқ турли-туман чиқимлар жамланмаси бўлиб, уларни тайёр маҳсулотнинг аниқ бир турларига (масалан, ёрдамчи материаллар, ёрдамчи ишчиларнинг меҳнати, ишлаб чиқариш бинолари ва ускуналар амортизацияси, коммунал хизматлар, ишлаб чиқариш биноси ижараси) киритиш мумкин эмас.
Давр харажатлари ўзи юзага келган даврдаги харажатларга киритилади, лекин заҳиралар қийматига киритилмайди. Давр харажатларига сотиш харажатлари ва маъмурий харажатлар киради.
Сотиш билан боғлиқ харажатлар – корхонанинг ўз маҳсулотини сотиш ва бозорда тарғиб қилиш билан боғлиқ барча чиқимларидир.
Маъмурий харажатлар – корхонанинг умумий фаолияти билан боғлиқ харажатлардир (масалан, маъмурият ходимларининг иш ҳақи, маъмурий бинолар ва идора ускуналари амортизацияси ва ҳ.к.з.).
Б) Бевосита ва билвосита харажатлар
Маҳсулот таннархига киритилиш усулига қараб харажатлар бевосита ва билвосита турларга бўлинади.
Бевосита харажатлар маҳсулотнинг аниқ бир турига боғлиқ. Уларни юзага келган пайтидаёқ бошланғич ҳужжатлар асосида маҳсулотларнинг аниқ бир турига осонлик билан киритиш мумкин. Уларга: хомашё, материаллар, ишлаб чиқарувчи ишчиларнинг иш ҳақи харажатлари, яъни дастлабки харажатлар киради.
Билвосита харажатлар маҳсулотнинг бир нечта турлари бўйича юзага келади. Қоидага кўра, уларга маҳсулотнинг маълум бир турига тўғридан-тўғри киритиб бўлмайдиган ишлаб чиқариш устама харажатлари киради. Шунинг учун умумий харажатлар суммаси махсус ставкалар асосида маҳсулотга тақсимлаб юборилади.
Изоҳ: ишлаб чиқариш устама харажатлари маҳсулот билан тўғридан-тўғри индентификацияланса, устама харажатлар бевосита харажатларга киритилади.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling