Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Тизимли инфратузилма ва корхона фаолиятининг узлуксизлиги


Download 1.71 Mb.
bet112/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

5.2. Тизимли инфратузилма ва корхона фаолиятининг узлуксизлиги
Корхонанинг тизимли инфратузилмаси деганда унинг амалдаги ташкилий тузилмаси тушунилади. Аудитор қуйидагиларни аниқлаш мақсадида тизимни ўрганиб чиқиши талаб этилади: корхонанинг айнан қайси бўлинмаси корхонанинг қайси раҳбарига бевосита бўйсунади, бўлинмалар ўртасида ахборот ва ҳисобот тақдим этиш қай тарзда амалга оширади, корхона бўлинмалари ўртасида ахборот алмашинуви билан боғлиқ муаммоларни қайси даражада ҳал қилиш мумкин ва ҳ.к.з.
Мазкур Қўлланманинг аввалги мавзуларида кўрсатилгандек, аудитор амалдаги ўзаро муносабатлар тизимини корхона раҳбарияти томонидан тасдиқланган расмий тизим билан таққослаши керак.
Корхонанинг амалдаги инфратузилма тизимини ўрганиш унинг самарадорлигини ошириш имкониятларини кўриб чиқиш учун ҳам муҳимдир.
Бизнеснинг узлуксизлиги (business continuity) корхона ўзининг операцион (асосий) фаолиятини бирон-бир инқироз ёки офат даврида давом эттириш қобилиятини ҳамда операцион (асосий) фаолият узилгандан кейин ушбу фаолиятни қайта тиклаш қобилиятини англатади. Бу каби инқироз ёки офатлар табиат кучлари (бўрон, сув тошқини ва ҳ.к.з.) боис юзага келиши ёки инсон фаолияти натижаси (уруш, мамлакатдаги иқтисодий инқироз ва ҳ.к.з.) бўлиши мумкин. Бизнес соҳасидаги кўпгина экспертлар “агар инқироз рўй берса ёки офат содир бўлса”, деб эмас, балки “қачон инқироз рўй берганда ёки офат содир бўлганда” деган маъқул, деб ҳисоблайдилар. Шу сабабли аввалдан режалаштириш зарарларни минималлаштириш ва ўз фаолиятининг узлуксизлигини таъминлашни хоҳлайдиган корхона учун ҳаётий муҳим ишдир.
Ички аудит функцияси бизнеснинг узлуксизлигини режалаштириш жараёни мутаносиблигини вақти-вақти билан баҳолаш билан шуғулланиши лозим. Бу мазкур жараён ўз вақтида кечаётгани ва корхона кўрилаётган соҳада дуч келиши мумкин бўлган жиҳатларни ҳисобга олишига оқилона даражада амин бўлиш учун зарур. Бу режалар ҳар сафар технологиялар ёки корхона бизнеси шароитлари ўзгарганда қайта кўриб чиқилиши лозим. Масалан, 20 йил муқаддам ҳужжатларниг бус-бутун сақланишини таъминлаш билан боғлиқ кўплаб турли муаммолар пайдо бўлган, чунки уларнинг ҳаммаси қоғозда, босма шаклдаги ахборот ташувчиларда сақланган ва одатда ҳар бир ҳужжатнинг фақат битта нусхаси бўлган. Ҳозир ҳужжатлар электрон шаклда ҳам, босма шаклда ҳам сақланади, уларнинг ҳар бири сақлашни таъминлашга борасида маълум чора-тадбирларни талаб қилади.
Ички аудиторлар инқироз, офат ёки корхона бизнеси тўхтаб қолган бошқа вазиятларга қарши чора-тадбирларни режалаштиришда ёрдам беришлари мумкин. Улар шунингдек режа лойиҳаси тайёрланганидан кейин унинг тузилмаси ва комплекслилигини баҳолаш билан шуғулланишлари ҳамда ушбу режанинг долзарблигини тасдиқлаш мақсадида даврий текширишлар ўтказиб туришлари мумкин. Ички аудиторлар ушбу режанинг эгаси бўлиб қолмаслик учун эҳтиётликка риоя этишлари керак, чунки кейинроқ режани текширишга оид аудит вазифаларини бажарганда мустақиллик тамойилига риоя қилиш борасида саволлар юзага келиши мумкин.

Қуйида тиклаш ишлари режасининг асосий таркибий қисмлари баён этилади.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling