Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet111/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Иккинчи ёндошув, амалий жиҳатдан энг қулай ёндошув бўлиб, ахборот хавфсизлиги стандартларидан фойдаланишга таянади. Стандартлар жаҳон амалиётини умумлаштириш натижасида шаклланадиган кенг АТ доираси учун хавфсизлик талабларининг базавий мажмуини белгилайди. Стандартлар таъминланиши керак бўлган АТ хавфсизлиги даражасига қараб, АТ кимга (хусусий ёки давлат корхонаси) тегишли эканлигига, мақсадига (молиявий, саноат, алоқа ва ҳ.к.з.) қараб турли хавфсизлик талаблари мажмуасини белгилаши мумкин. Бу ҳолатда аудитордан таъминланиши шарт бўлган стандарт талабларини тўғри аниқлаш талаб қилинади.
Учинчи ёндошув, энг самаралиси бўлиб, аввалги иккита ёндошувни уйғунлаштиришни кўзда тутади. АТга қўйиладиган асосий хавфсизлик талаблари мажмуаси стандарт билан белгилаб берилади. Мазкур АТнинг ишлаш хусусиятларини максимал даражада инобатга оладиган қўшимча талаблар хатарлар таҳлили асосида шаклланади.
Аудитор АТ ҳолатини таҳлил қилиш натижалари бўйича берадиган тавсиялар фойдаланилаётган ёндошув, текширилаётган АТнинг хусусиятлари, ахборот хавфсизлиги борасидаги аҳвол ва аудит ўтказишда қўлланиладиган батафсиллаштириш даражаси билан белгиланади. Ҳар қандай ҳолда ҳам аудиторнинг тавсиялари аниқ ва мазкур АТга нисбатан қўллаб бўладиган, иқтисодий жиҳатдан асосланган, далиллар билан асосланган (таҳлил натижалари билан мустаҳкамланган) ва муҳимлиги даражасига кўра сараланган бўлиши лозим. Ташкилий даражанинг ҳимоясини таъминлашга доир чора-тадбирлар деярли ҳамма вақт аниқ дастурий-техник ҳимоя усуллари устидан устунликка эга. Аудитордан ўтказилган аудит натижаси сифатида ахборот хавфсизлиги тизимининг техник лойиҳасини ёки ахборотни ҳимоя қилувчи аниқ бир дастурий-техник воситани жорий қилиш бўйича батафсил тавсиялар берилишини кутиш соддаликнинг ўзгинасидир.
Аудиторлик ҳисоботи аудит ўтказишнинг асосий натижасидир. Унинг сифати аудитор ишининг сифатини кўрсатади. Бу ҳисобот, ҳеч бўлмаганда, аудит ўтказишдан кўзланган мақсадлар таърифини, текширилаётган АТ тавсифи, аудит ўтказиш чегараси ва қўлланилучи усуллар, аудит маълумотларини таҳлил қилиш натижалари, ушбу натижаларни умумлаштирувчи ва АТнинг ҳимояланганлик даражасига берилган баҳони ёки унинг стандартлар талабларига мос келишини кўрсатувчи хулосалар, аудиторнинг мавжуд камчиликларни бартараф қилиш ва ҳимоя тизимини такомиллаштириш бўйича тавсияларини ўз ичига олиши зарур.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling