Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Баланс тузишнинг фойдали томонлари


Download 1.71 Mb.
bet119/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Баланс тузишнинг фойдали томонлари
Баланс тузишнинг фойдали томонлари шундаки, баланс кўпгина молиявий коэффициентлар (ликвидлик, молиявий мослашувчанлик, рентабеллик ва ҳ.к.з.) ҳисоб-китоб қилиниши учун асос беради. Баланс шунингдек, ишлаб чиқариш корхонаси ва унинг янги ишлаб чиқаришни ўзлаштиришдаги сиёсатини, унинг активларини баҳолашга имконият беради.
Баланс чекланишлари
Юқорида келтириб ўтилганидек, активларнинг балансда қайд этилган барча қийматлари ҳам жорий актив ҳисобланмайди. Пул маблағлари қиймати жорий ҳисобланади, лекин бино ва иншоотлар каби активларнинг қиймати (ёки ҳеч бўлмаганда, уларнинг асосий қисми) тарихий ҳисобланган қийматдир. Активларга тўғри келувчи фойда коэффициенти суратда пул маблағларининг жорий қиймати кўрсаткичларини, махражда эса пул маблағларининг тарихий қийматлари кўрсаткичларини акс эттиради.
Бундан ташқари, баланс кўплаб ҳисоблаб ёзилган суммаларни ўз ичига олади (умидсиз дебиторлик қарзини ҳисобдан ўчиришдан кўрилган зарар, тўпланиб қолган эскириш). Баъзи мажбуриятлар ҳам, масалан, солиқлар, мажбуриятларга доир харажатлар, пенсия мажбуриятлари ва ҳ.к.з. ҳисоблаб ёзилган деб қабул қилинади. Балансдаги баъзи моддаларнинг қиймати аниқ бўлмаслиги мумкин. Бунга номоддий активлар ва солиқ тўловларига доир муддати узайтирилган мажбуриятлар сифатида ёзилган суммалар мисол бўлади.
Фойдаланувчи қўшимча маълумотни молиявий ҳисоботнинг бошқа шаклларидан олиши мумкин.
Фойдалар ва зарарлар ҳақида ҳисобот. Фойдалар ва зарарлар ҳақида ҳисоботни кўпинча молиявий-хўжалик фаолияти натижалари ҳақидаги ҳисобот дейишади. Фойдалар ва зарарлар ҳақида ҳисобот маълум бир ҳисобот даврининг бошидаги баланс ва бир ҳисобот даврининг охиридаги баланс ўртасида боғловчи бўғин бўлиб хизмат қилади. Ҳисобот молиявий-хўжалик операциялари (харажатлар ва даромадлар) натижасида молиявий ҳолатда юз берган ўзгаришларни изоҳлаб беради.
Қарорлар қабул қилувчи шахслар нуқтаи назаридан олганда, фойдалар ва зарарлар ҳақида ҳисобот жорий ҳисобот санасида фойда олингани (ёки фойданинг йўқлиги) ҳақидаги маълумотнинг бошланиш манбаи ҳисобланади. Инвесторлар, кредиторлар, инвестиция соҳасидаги таҳлилчи мутахассислар ва ушбу ахборотдан фойдаланувчи бошқа мутахассислар фойдани ва пул маблағлари ҳаракатини прогнозлаш учун мазкур ахборотдан фойдаланадилар.
Даромаднинг тан олиниши бухгалтерия ҳисобидаги муҳим принцип ҳисобланади. Масала даромадлар, фойдалар, харажатлар ва зарарлар қачон ва қандай қайд этилишида, холос.
Молиявий натижалар (фойдалар ва зарарлар) ҳақидаги ҳисобот элементлари. Фойдалар ва зарарлар ҳақида ҳисоботда фаолиятни баҳолаш билан бевосита боғлиқ элементлар даромадлар ва харажатлардир.
Даромад – бу маълум бир ҳисобот даврида корхона иқтисодий манфаатларининг активлар келиши ёки уларнинг фойдалилигини ошиши, корхона мажбуриятларининг камайиб, бунинг натижасида ўз капиталининг ошиши (қатнашчиларнинг киритган улуши билан боғлиқ активларнинг кўпайишидан ташқари) кўринишида кўпайишдир. Даромад товар етказиб бериш ёки ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва корхонанинг бошқа турдаги фаолияти натижаси бўлиши мумкин.
Даромад таърифи одатдаги корхона фаолиятидан олинган даромад ва бошқа операциялардан келган фойдани ўз ичига олади. Одатдаги фаолиятдан кўрилган даромадлар одатдаги фаолият вақтида юзага келади ва турлича номларга эга бўлади, масалан: сотиш даромади, гонорар, фоиз, дивиденд, роялти ва ижара ҳақи.
Харажатлар – бу маълум бир ҳисобот даврида корхона иқтисодий манфаатларининг камайиши бўлиб, у активларнинг чиқиб кетиши ёки активлар амортизацияси ёки ўз капиталининг камайишига олиб келувчи мажбуриятларнинг юзага келиши кўринишида кечади (қатнашчиларга тўловлар сабабли ўз капиталининг камайиши бундан мустасно). Харажатлар товар етказиб бериш ёки ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва корхонанинг бошқа турдаги фаолияти натижаси бўлиши ҳам мумкин.
Харажатлар таърифи корхонани одатдаги фаолияти даврида юзага келган зарарлар ва харажатларни ўз ичига олади. Зарарлар иқтисодий манфаатларнинг камайишини билдиради, бу моҳиятан бошқа харажатлардан фарқ қилмайди. Шу тариқа, улар молиявий ҳисоботнинг алоҳида элементи сифатида қаралмайди.
Фойда – молиявий-хўжалик фаолияти натижасида ўз капиталининг кўпайишидир (корхона эгаларининг устав капиталига қўшган бадалларидан ташқари).
Зарарлар - корхонанинг ўз капиталини молиявий-хўжалик фаолияти натижасида камайишидир (корхона эгаларининг устав капиталидаги улушларини олишлари бундан мустасно).



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling