Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet95/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

2.3. Хатарлар бошқарувини баҳолаш
Корхонанинг хатарларни бошқариш, назорат ва бошқарув жараёнларида “Ички аудит” функциясининг роли хатарларни бошқариш, назорат ва корпоратив бошқарувнинг оқилоналигини баҳолаш ва уларнинг самарадорлигини оширишдан иборат. Хатарларни бошқариш, назорат ва корпоратив бошқарув жараёнларининг оқилоналиги деганда корхона раҳбарияти бу ишларни корхонанинг вазифалари ва мақсадларига эришишни етарлича (маъқул даражада) кафолатлайдиган ва уларга самарали ва тежамли усуллар ёрдамида эришишни таъминлайдиган қилиб режалаштиргани ва ташкил қилгани тушунилади.
Хатарларни бошқариш, назорат қилиш ва корпоратив бошқарув жараёнларининг самаралилиги (таъсир кўрсата билиши)га корхона раҳбарияти ушбу жараёнларни корхонанинг вазифалари ва мақсадларига эришишни етарлича (маьқул даражада) кафолатланишини таъминлайдиган тарзда бошқарганда эришилади. Раҳбарият ишлар ва бажариладиган операцияларнинг турлари ва йўналишларини тасдиқлаш, ишлар жараёнини мониторинг қилиш ҳамда корхонадаги жараёнларнинг қабул қилинган стандартларга мувофиқлигини текшириш орқали ҳам бошқаришни таъминлайди.
Хатарларни бошқариш корхона менежментининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади, лекин ички аудит функциясининг ҳам ушбу жараёнда ўз ўрни бор. Ички аудиторлар менежментга ҳамда кузатув кенгашига ушбу жараённи текшириш ва унинг таъсир кўрсата билишини баҳолаш, шунингдек, хатарларни бошқариш ва назорат тизимлари самарадорлигини ошириш тўғрисида тавсиялар бериш ва ҳисоботларни тайёрлаш орқали ёрдам беришлари керак.
Хатарларни бошқариш жараёнининг мутаносиблиги тўғрисида бир хулосага келиш учун ички аудиторлар ушбу жараён бешта асосий мақсадларга эришишга қаратилганлигига ишонч ҳосил қилишлари керак.
РА 2110-1 стандартига мувофиқ хатарларни бошқариш жараёнининг бешта асосий мақсади қуйидагилардан иборат:

  1. корхона бизнес-стратегиясидан келиб чиқадиган хатарлар аниқланган ва муҳимлигига қараб ажратилган;

  2. менежмент ва коллегиал бошқарув органи хатарларнинг корхона учун мақбул даражасини белгилаб олган;

  3. хатарларни бартараф қилиш (улар даражасини пасайтириш) бўйича чора-тадбирларнинг йўналиши ва мазмуни белгиланган; хатарлар даражасини пасайтириш ёки хатарларни мақбул даражада бошқариш мақсадида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда;

  4. хатарлар даражаси мунтазам равишда янгидан ўлчаб турилади;

  5. менежмент ва коллегиал бошқарув органи вақт-вақти билан хатарларни ўлчаш натижалари тўғрисида ҳисобот олиб туради.

Ички аудит функцияси корхонадаги хатарларни бошқариш жараёнлари мутаносиблиги тўғрисида маълум хулосани шакллантириш учун ушбу мақсадларнинг амалга оширилиши даражасини баҳолаши керак. Бу ишга аудит хизмати томонидан маълум бир аудиторлик вазифаларини бажаришдаги ўзига хос масала сифатида қаралмаслиги керак, балки аудиторлар томонидан ҳамма аудиторлик вазифаларини бажариш пайтида амалга оширилиши керак. Аудиторлар доимо хатарларни бошқариш соҳасида ташвишга соладиган сабаблар ёки муаммоларнинг мавжудлиги белгиларини излашлари шарт.
РА 2110-1 стандартига мувофиқ ахборот йиғиш жараёнида ички аудитор қуйида келтирилган тадбир турларига риоя қилиши лозим:

  • корхонадаги хатарларни бошқариш жараёнлари мутаносиблигини ва уларни корхона фаолияти соҳасидаги етакчи амалиёт намуналарига мувофиқлигини аниқлашда асос сифатида қараладиган хатарларни бошқариш методологияси бўйича зарур маълумот ва ёрдамчи материаллар мавжудлигини ўрганиш ва текшириш.

  • Корхона бизнесига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган хатарлар ва бошқа салбий шароитларни аниқлаш мақсадида корхона шуғулланаётган бизнес йўналиши ва соҳасидаги сўнгги ҳодисалар ва жорий тенденциялар, шунингдек, бошқа ахборот манбаларини ҳамда ушбу хатарларни аниқлаш, мониторинг қилиш ва мунтазам равишда ўлчашда фойдаланилувчи тегишли назорат тадбирларини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

  • корхона бизнес-стратегиялари, хатарларни бошқариш фалсафаси ва методологияси, хатарга мойиллик ва корхонадаги хатарларнинг мақбул даражаси тўғрисида ахборот олиш мақсадида коллегиал бошқарув органи ва кузатув кенгаши йиғилишларининг баённомаларини ва корпоратив қоидаларини таҳлил қилиш.

  • корхона менежерлари, ички ва ташқи аудиторлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан тайёрланган хатарларни баҳолаш натижалари тўғрисидаги аввалги ҳисоботларни таҳлил қилиш.

  • хатарларни бартараф қилиш жараёнларининг таъсирчанлигини мустақил баҳолаш, хатарлар ва тегишли назорат тадбирлари тўғрисида ахборот узатиш учун етарлича ахборот тўплаш.

  • ҳисобот моддаларининг мутаносиблигини хатарларни мониторингига нисбатан баҳолаш.

  • хатарларни бошқариш натижалари тўғрисидаги ҳисоботнинг мутаносиблиги ва ўз вақтида тайёрланганини таҳлил қилиш.

  • корхона менежменти томонидан ўтказилган хатарлар таҳлили тўлиқ эканлигини ҳамда ушбу таҳлил пайтида аниқланган муаммоларни ҳал этишга доир кейинги ҳаракатларни текшириш ва корхона хатарларини бошқариш жараёнларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш.

  • менежмент томонидан амалга ошириладиган ички текширишларнинг таъсирчанлиги даражасини кузатув, бевосита назорат тадбирлари синовлари, мониторинг жараёнларида фойдаланилувчи ахборотнинг аниқлигини текшириш ва бошқа тегишли усуллар ёрдамида аниқлаш.

  • хатарларни бошқариш амалиётидаги мавжуд кучсиз томонларни кўрсатиши мумкин бўлган масалаларни таҳлил қилиш ва корхонада белгиланган тартибга мувофиқ ушбу таҳлил натижаларини менежмент, кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси, ижроия орган билан муҳокама қилиш. Агар аудитор менежмент корхонанинг хатарларни бошқариш соҳасидаги стратегиялари тамойилларига тўғри келмайдиган хатар даражасини қабул қилган деб ёки мавжуд хатарлар даражаси корхона учун мақбул саналиши мумкин эмас деб ҳисобласа, у кейинги ҳаракатлари учун кўрсатма олиш мақсадида 2600-стандарт - “Корхона менежменти томонидан хатарлар учун жавобгарликнинг қабул қилиниши” стандарти ва бошқа тегишли қўлланмаларга мурожаат қилиши лозим.

Хатарларни баҳолаш ҳамма вақт ҳам битта аниқ формулага келтирилиши ёки миқдор билан ўлчаниши мумкин эмас. Хатарларни баҳолашда муваффақиятга эришиш кўпинча ички аудиторлар ва ички аудит гуруҳи раҳбарининг профессионал мулоҳазаси ва тажрибасига боғлиқ.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling