Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси
Download 1.71 Mb.
|
Ички аудит Дарслик узб
Фред Фидлернинг(FredE.Fiedler) қарашларида инсонлар нафақат ўзининг шахсий фазилати ёки маҳорати туфайлигина эмас, балки кўпинча маълум бир ҳолат ёки вазият натижасида етакчи бўлишади, дея қайд этилади. Бу шуни англатадики, зарур фазилатларга эга инсон керакли вақтда етакчи бўлиши мумкин, лекин худди шу одам бошқа вазиятда мутлақо самарасиз бўлиб чиқиши мумкин. Ситуацион (вазиятга боғлиқ) модель учта ўлчам асосида тузилади:
мансаб ҳукмронлиги (positionpower) – маълум мансаб ёки лавозим билан боғлиқ расмий ваколатларга эга бўлишдан келиб чиқади; вазифалар тузилмаси – бу тушунча мажбуриятлар ҳамда вазифаларнинг аниқ ва пухта белгиланишини англатади; гуруҳ етакчиси (раҳбари) ва оддий аъзолари ўртасидаги муносабатлар – бу тушунча гуруҳнинг (бригада, бўлим ва ҳ.к.з.) оддий аъзолар ўз етакчиси (раҳбари)га қай даражада ишониши, ҳурмат қилиши ва унинг изидан эргашишга тайёр эканлиги даражасига тааллуқлидир. Мазкур банд етакчи учун муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин, чунки биринчи иккита шарт кўпроқ битта одам томонидан эмас, балки корхона томонидан назорат қилиниши мумкин. Ф. Фидлернинг таҳлили етакчиликнинг иккита асосий тури мавжудлигини кўрсатди: • масалаларни ҳал қилишга қаратилган етакчилик (раҳбарлик) (Task-orientedleadership) – айниқса жуда ижобий ёки ўта номақбул шароитда самара беради; • ўзаро муносабатларни ўрнатишга қаратилган етакчилик (раҳбарлик) (Relationship-orientedleadership) – кўпроқ экстремал бўлмаган шароитда фойда беради.
Зиддият кўплаб турли вазиятлардан келиб чиқади. Шунга қарамасдан, одатда зиддият келиб чиқадиган бир неча сабабларини айтиб ўтиш мумкин: иш вазифаси ва меҳнат мажбуриятларининг доираси аниқ эмаслиги; қаттиқ чекланган ресурслар учун рақобат; мақомдаги фарқлар; шахслар ўртасида ўзаро тўқнашувлар; корхонанинг ходимларга маъқул бўлмаган қоидалари ва тартиблари; кутилаётган натижа ёки раҳбатланишнинг реал эмаслиги; коммуникатив (ўзаро алоқа) муаммолари. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling