Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Молиявий менежментнинг вазифалари қуйидагилардан иборат


Download 1.71 Mb.
bet90/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Молиявий менежментнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  1. Молиявий ресурслардан янада самарали фойдаланилишини таъминлаш.

  2. Пул айланмасини оптималлаштириш.

  3. Харажатларни оптималлаштириш.

  4. Корхонада молиявий хатарни минималлаштиришни таъминлаш.

  5. Корхонанинг яширин молиявий имкониятларини баҳолаш.

  6. Корхона рентабеллигини таъминлаш.

  7. Инқирозга қарши курашиш соҳасидаги вазифалар.

  8. Корхонанинг жорий молиявий барқарорлигини таъминлаш.

Молиявий менежментнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

  1. Корхонанинг молиявий жиҳатдан мустақиллиги.

  2. Корхонанинг ўз-ўзини молиялаштириши.

  3. Корхонанинг моддий манфаатдорлиги.

  4. Моддий жавобгарлик.

  5. Хатарларни молиявий резервлар билан таъминлаш.

Молиявий оқимлар ҳар хил усуллар ёрдамида бошқарилади. Молиявий менежментнинг барча усуллари умумий мазмуни молиявий ресурслар миқдорининг молиявий муносабатлар кўламига таъсиридир. Молиявий ресурслар ва капитал ҳаракатини бошқариш усулларига қуйидагилар киради:



  • ҳисоб-китоблар тизими ва шакллари;

  • кредитлаш ва унинг шакллари;

  • депозитлар ва омонатлар;

  • валюта операциялари;

  • суғурталаш ;

  • гаров операциялари;

  • трансферт;

  • траст операциялари;

  • жорий ижара;

  • лизинг;

  • франчайзинг;

  • бухгалтерия ҳисоби.



2.2. Бошқариш кўникмалари, зиддиятлар, лойиҳалар ва ўзгаришларни бошқариш
“Менежмент = Бошқа одамлар орқали ва улар ёрдамида натижаларга самарали эришиш жараёни”
Ушбу таъриф иккита муҳим таркибий қисмдан иборат: биринчидан, “вазифаларни бажариш”, иккинчидан, “бошқа одамлар воситасида ва улар ёрдамида” ишлаш. Менежерни тиришқоқлик билан ишлаш эмас, ҳатто у бажараётган ишнинг тавсифи ҳам эмас, балки натижаларга эришаётгани ажратиб туради. Иккинчи таркибий қисм шуни англатадики, “вазифаларни бажариш учун менежер кўп субъектлар, шу жумладан, мижозлар, ҳамкасблар, қўл остидаги ходимлар, раҳбарлар, шериклар ва етказиб берувчилар билан бирга ҳаракат қилиши, мулоқотда бўлиши ва ҳамкорлик қилиши керак” (К. Черчилль, Ш. Франкевич, ХМТ Қўлланмасидан кўчирма).
Ижобий назорат муҳитини яратишнинг энг муҳим омили раҳбариятнинг ишлаш услубидир. Ходимларнинг ишга виждонан ва ҳалолан ёндошиши раҳбариятнинг тегишли ўрнак кўрсатиши ва ходимлар ишини тегишлича баҳолаши асосида шаклланади. Бошқарув поғонаси номақбул ҳаракат намунаси бўлса, атрофдагиларга ҳам шундай ҳаракатлар “юқади”. Раҳбарларнинг сўзи билан иши мос келмаса ҳам назорат тизими ўз қадрини йўқотади. Корхона ходимларининг иш жойида ўзини тутиш қоидалари билан танишуви раҳбарлар билан мулоқотда бўлиши жараёнида ҳам рўй бериши мумкин. Фирибгарликни олдини олиш ишлари самарали бўлиши учун бундай мулоқот мунтазам бўлиши керак.
Раҳбарлик ёки бошқариш жараёни (етакчилик) – бу бошқа одамларга таъсир кўрсатиш жараёни бўлиб, унинг натижасида улар гуруҳ (ёки бутун корхона) олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун ихтиёрий равишда ишлайдилар.
Инсонни таъсир кўрсата оладиган етакчи қиладиган хусусиятларнинг аниқ рўйхатини белгилаш мумкин эмаслигига қарамасдан, шундай хусусиятлар борки, уларсиз етакчилик қилиш имконсиздир. Булар ичида ақл, етуклик, ижтимоий фаолик ва ижтимоий-иқтисодий мақом тушунчаларини кўрсатиш мумкин. Етакчиликнинг бир неча услублари фарқланади:

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling