Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


КЕНГАШ ЎЗ ЭЪТИБОРИНИ НИМАГА ҚАРАТИШИ КЕРАК?


Download 1.71 Mb.
bet86/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

КЕНГАШ ЎЗ ЭЪТИБОРИНИ НИМАГА ҚАРАТИШИ КЕРАК?

ЖАВОБГАРЛИК СОҲАСИ

ВАЗИФАЛАР

Фидуциар (васийлик) роли

Корхона фаровонлигини таъминлаш
Корхона активларини ҳимоялаш

Стратегик роли

- стратегик йўналишни белгилашда,
- сиёсат ўрнатишда,
- ечимларни ишлаб чиқиш ва сафарбар этишда
раҳбарлик қилишни таъминлаш

Хатарларни бошқариш

Илғор жаҳон стандартларига мувофиқликни таъминлаш мақсадида барча турдаги хатарлар: ликвидлик хатари, инвестиция хатари, валюта хатари, сиёсий хатарлар, фирибгарлик хатари ва ҳоказолар устидан мониторинг олиб бориш

Назорат (йуналтирувчи) роль

Билимдон етакчиларни аниқлаш
Аниқ ва ўлчанадиган мақсадлар қўйиш
Самарадорликни кузатиб бориш
Камчиликларга қарши туриш

Кенгашга корхонанинг барча акциядорлари манфаатларини ҳимоялашни таъминлаш учун фидуциар масъулият юклатилган. Аслида, ижроия орган менежерлари корхонанинг манфаатлари йўлида ишлайдиган корхона инвесторлари, ходимлари, мижозлари ва бошқа муҳим акциядорлари ишончини таъминлаш учун “тийиб турувчи ва тенглаштирувчи куч” сифатида кўринади.


Мутасадди/васий сифатида Кузатув кенгаши бир неча мажбуриятларга эга:

  1. Корхона фаолиятининг устав, таъсис ҳужжатлари ва ички сиёсат қоидаларига мувофиқлигини таъминлаш.

  2. Корхона ўз ҳуқуқий мақомини сақлаб қолишини таъминлаш.

  3. Корхона фаолияти давлат томонидан ўрнатилган тартиб ва қоидаларга мувофиқ бўлишини таъминлаш.

Қўшимча сифатида айтиш керакки, корхонага ваколат бериш/васий бўлиш Кузатув кенгаши корхона ходимларини ҳимоя қилиш учун жавобгар эканлигини англатади. Аслида Кузатув кенгаши ҳисобот бериш тизими муносабатларини аниқ белгилайдиган ваколатларни ва ташкилий тузилмани; иш ҳақи ва имтиёзлар ҳажмини; керакли ходимларнинг малакасини; ҳамда ходимлар ёллаш ва хизматда юқори мансабларга кўтарилишга оид умумий тартибларни тасдиқлаши керак.
Кузатув кенгаши қуйидаги учта соҳада раҳбарликни таъминлашга ўз ҳиссасини қўшиши зарур:
корхона фаолиятининг стратегик йўлини белгилаш;
аниқ операцион сиёсатларни белгилаш ва ўрнатиш;
юзага келадиган стратегик келишмовчиликларни бартараф этиш.


Йўналишни таъминлаш – кўпинча чуқур ўйлаб қилинган стратегик режалаштириш жараёни кундалик операциялар учун устувор йўналиш бўлиб хизмат қилади. Самарали бошқарув Кузатув кенгаши бошқача вазиятда кўриб чиқмаслиги мумкин бўлган стратегик масалаларни ўртага ташлашни талаб этади ва шу билан узоқ муддатли мақсадларни белгилашга ва ўрнатишга катта ҳисса қўшади.
Институционал сиёсатни ўрнатиш – сиёсатга қаратилган ёндошув бўлиб, Кузатув кенгашига аксарият ўзгаришларни хаётга тадбиқ этиш ва операцион ҳамда маъмурий фаолиятни муайян сиёсатларга мувофиқ амалга ошириш имкониятини беради.
Ечим топишга сафарбар қилиш – Кузатув кенгаши қўйилган мақсадларга эришиш учун тактика ва ечимларни белгилаб олишга ёрдам бериши мумкин.

Кузатув кенгаши операцион фаолиятга оид ваколатларни коллегиал ёки якка тартибдаги ижрочи орган орқали ижрочи раҳбариятга юклайди. Кузатув кенгаши тасдиқланган стратегик режа бажарилиши юзасидан раҳбарият фаолиятини кузатади ҳамда раҳбариятнинг самарадорлигини режада белгиланган мақсадлар ва вақт доираси билан боғлиқликда баҳолайди.


Юқорида айтиб ўтилган роль ва вазифаларни самарали бажариш учун Кузатув кенгаши ички аудит хизматининг ахбороти, баҳолари, тавсиялари ва билимларига таянади. Ички аудит корпоратив бошқарув воситаси бўлиб, унинг фаолияти корпоратив бошқарув принципларини жорий этиш йўли билан корхона бошқарувининг ижроия органи ва тузилмавий бўлинмалари ишини назорат қилиш ва баҳолашга қаратилган.
Ички аудитнинг вазифаси корпоратив бошқарув жараёнларини баҳолаш ва уни такомиллаштиришга оид тавсиялар беришдир. Бунга қуйидагилар орқали эришилади:
- корхонада этика нормалари ва қадриятларини шакллантириш;
- самарали бошқариш ва ходимларнинг корхона фаолияти натижалари учун жавобгарлигини таъминлаш;
- корхонанинг тегишли бўлинмаларини хавф-хатарлар ва назорат тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш;
- корхона кузатув кенгаши, ташқи ва ички аудиторлари ва ижрочи раҳбарияти ўртасида ахборот алмашинуви ва фаолиятни мувофиқлаштириш.
Ички аудитор ижрочи орган томонидан корпоратив бошқарув принципларига риоя қилинишини ўрганади. Ички аудит хизматининг жамлама ҳисоботи корпоратив бошқарув принципларига риоя этилишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисоботни ўз ичига олади. Бу ҳисобот эса ўз навбатида корхона бошқарув органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг натижалилиги таҳлили, корхона иштирокчилари (таъсисчилари)нинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши таҳлилини ўз ичига олади.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling