Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси
Фирибгарликнинг олдини қандай олиш мумкин?
Download 1.71 Mb.
|
Ички аудит Дарслик узб
Фирибгарликнинг олдини қандай олиш мумкин?
Мутахассислар фирибгарликнинг олдини олувчи олтита усулни таклиф қиладилар: Корхонадаги ички назоратининг ишончли тизими. Бу тизим қуйидагиларни таъминлаши керак: тўла ва ҳар томонлама назорат, аниқ йўлга қўйилган бухгалтерия ҳисоботи тизими ва мунтазам равишда ўтказиладиган назорат тадбирлари уйғунлиги. Бу ерда корхона ходимларининг шахсий сифатлари ва билимлари, менежерларнинг иш принциплари ва иш усуллари, ички аудит хизматининг фаолияти, мунтазам равишда ўтказиладиган инвентаризация, назорат мажбуриятларининг тақсимланиши, мустақил текширувларнинг ўтказилиши ва ҳужжат айланмаси қоидаларига қаттиқ риоя этилиши алоҳида аҳамият касб этади. Ходимлар ва чет шериклар билан тил бириктиришнинг олдини олиш. Барча суйиистеъмол ҳолатларининг тахминан 71% ёлғиз бир киши томонидан содир этилади. Қолган 29% ҳолатлар, яъни тил бириктириш натижасида содир этиладиган фирибгарлик ҳолатларини аниқлаш анча қийин. Чунки бундай ҳолатларда кўпинча каттагина сумма қатнашади. Бу каби найрангларни тайёрлаш узоқ вақтни талаб қилгани учун профилактика воситаси сифатида кадрлар ротацияси (ўрин алмаштириб туриш) ва уларнинг эгаллаб турган хизмат лавозимлари бўйича жойларини ўзгартириб туриш таклиф қилинади. Корхонанинг барча шерикларини корхонанинг хизматдаги суйиистеъмол ҳолатларига нисбатан тутган сиёсати ҳақида аниқ хабардор қилиш. Шерикларни сизнинг корхонангиз ходимларига иш ҳамкорларидан совғалар ва мукофотлар қабул қилишлари таъқиқланади, деган мазмунда расмий хат йўллаш, шунингдек, бланкаларнинг орқа томонига “Аудиторлик текширувидан ўтказилади” деган муҳр босиб қўйилиши иккала томонга норасмий муносабатларнинг тахминий оқибатини эслатиб туради. Ходимларни текшириш. Одатда, ўғирланган маблағлар “ялло қилиб яшаш”га сарфланади, яъни корхона ходимларидан кимларнингдир ҳаёт тарзи сезиларли даражада ўзгаргани фирибгарлик содир этилаётганининг белгиси бўлиши мумкин. Бу бошланиш палласининг белгиси бўлса кошки эди! Шунинг учун, ҳурматли ички аудиторлар, ўзаро эътиборли ва кузатувчан бўлинг! Аноним ахборотдан фойдаланиш. Чақимчилик ёмон одат эканлиги ҳақида бизни ошкоралик ва қайта қуриш давридаёқ расман хабардор қилиб қўйишган. Ўзаро ва умумий гумонсирашдан қочиш учун корхонада меҳнат қилувчи ҳамма ходимлар аноним огоҳлантиришлар учун “ишонч телефони” мавжудлигини билсинлар ва турли шубҳали ишларда қатнашиб, таваккал қилмасинлар. Фаол ички аудит сиёсати. Ички аудитдан фирибгарликнинг олдини олиш мақсадида фойдаланиш ходимларга ишлари ва ҳаракатлари исталган пайтда, ходимларга қулай бўлмаган вақтларда текширилиши мумкинлигини эслатиб туради. Демак, фирибгарликдан ҳеч ким суғурталанган эмас, лекин амалиёт шуни кўрсатадики, суйиистеъмол қилиш хатарини анча камайтириш мумкин. Профилактика чора ва тадбирларига сарфланган маблағлар ва кучлар содир этилган жиноятларни текшириш учун талаб этиладиган капитал ва меҳнат сарфларига қараганда анча самаралидир. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling