Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet68/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

2.2. Вазифалар назорати
2.2.1. Алоҳида вазифаларнинг бевосита назорати
Ички аудитор ишини назорат қилиш масалалари Адлия вазирлигида 1999 йил 03 сентябрда № 811 билан рўйхатга олинган АФМС № 5 “Аудитор ишининг сифат назорати” стандартида тасвирланган.
Аудиторлик иши назорат қилинади. ХАС 220 “Аудиторлик ишининг сифат назорати” стандартида ҳам аудиторлик ишининг сифат назорати бўйича аудиторга тавсиялар келтирилади. Стандарт қуйидаги бўлимлардан таркиб топган: кириш, аудиторлик ишининг ва алоҳида аудиторлик текширувларининг аудиторлик ташкилоти даражасидаги сифат назорати, шунингдек, илова.
Мазкур стандарт қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:
- ИАХининг умуман аудиторлик иши бўйича сиёсати ва тадбирлари;
- аудитор ёрдамчиларининг алоҳида аудиторлик текширувлари ўтказилишидаги ишларига тааллуқли тадбирлар.
Бу ички аудитнинг ва алоҳида аудиторлик текширувларининг сифати ички аудит хизмати даражасида назорат қилиниши лозимлигини билдиради.
Ички аудиторлар ички аудитни амалга ошириш пайтида корхонадаги ички назоратни баҳолашда мазкур стандартлар талабларига амал қилишлари керак.
Ички аудиторлар барча аудиторлик текширувларини миллий стандартлар ёки амалиётда қўлланилувчи аудит стандартларига мувофиқ ўтказишлари шарт. Шу муносабат билан улар мазкур мақсадга эришишга йўналтирилган сифат назорати сиёсати ва тадбирларига амал қилишлари зарур. Бундан ташқари, ички аудиторлар ички аудитни режалаштираётганда кузатув кенгашига ҳисоботни тақдим этиш учун зарур бўлган вақтни ҳам эътиборга олишлари керак.
Ички аудитор ишининг сифат назорати тадбирларини қўллаш усуллари, муддатлари ва соҳаси қуйидаги омилларга боғлиқ бўлади:
- ички аудит пайтида юзага келувчи саволларни баҳолаш ва ички аудит умумий режаси ва дастурига тегишли тўғрилашлар киритиш;
- ходимларнинг мулоҳазаларидаги фарқларни бартараф қилиш ва маслаҳатлар бериш.
Ички аудиторнинг ишини тегишли ваколати бўлган аудиторлик вазифаси раҳбари текширади.
Ички аудиторнинг ишини текшириш қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
- ички аудитнинг ички аудит дастурига мувофиқ бажарилишини назорат қилиш;
- ички аудит доирасида бажарилган ишлар ва олинган натижаларни ҳужжатлар билан расмийлаштириш ишларини баҳолаш;
- аудиторлик хулосаларида ички аудит ўтказиш жараёнидаги барча аҳамиятли пайтлар акс эттирилганини текшириш;
- ички аудит мақсадларига эришилганини текшириш;
- қилинган хулосаларнинг бажарилган ишлар натижаларига мувофиқлигини таҳлил қилиш.
Бунда қуйидаги ишларни ўз вақтида текшириш лозим:
- ички аудит умумий режаси ва дастури;
- ажралмас хатар ва назорат тизими хатари, шу жумладан, назорат синовлари натижаларига берилган баҳо;
- хатарларни баҳолаш натижасида ички аудит режаси ва дастурига киритилган тўғрилашлар;
- аудиторлик далилларининг ҳужжатларда акс эттирилиши;
- молиявий ҳисобот, таклиф этилаётган аудиторлик тузатишлари ва аудиторлик хулосаси.
Одатда, алоҳида аудиторлик вазифасининг тўғри бажарилгани қуйидаги тарзда текширилади: ички аудитор текширувнинг маълум бир босқичини бажаради, масалан, корхона ҳисобининг маълум бир участкасини текшириш ишларини тугаллади, дейлик. У ўзининг қисқа ҳисоботини тузади, ҳисоботни ички аудиторлар гуруҳи раҳбари текширади ва ўзининг хулосалари, изоҳлари ва тўлдиришларини, шунингдек, қўшимча вазифани ёзма равишда баён қилиб, ҳужжатни имзоси билан тасдиқлаб, санани кўрсатади. Шундай қилиб, аудиторлик гуруҳининг ички ҳужжатлари тўплами аста-секин шакллана боради. Аудиторлик гуруҳининг тўпланган ва қайта ишланган ахбороти ўз навбатида ички аудит хизмати раҳбари томонидан шу тартибда текширилади.
Алоҳида вазифалар бўйича ўтказилган назорат натижаларига оид тегишли ишчи ҳужжати тузилади.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling