Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/51
Sana08.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1249674
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   51
Bog'liq
Ман. ўсим фито ус.куллан

Мевалар деформацияси. Касаллик терак, кулранг қайрағоч ва 
черемуха меваларида кузатилади. Теракда касалликни Taphrina 
оиласига мансуб замбуруғлар қўзғатади. Бинобарин, T. johansonii 
Sad., T. aurea Fr. тоғтерак, туранғил, мирзатерак ва бошқа тур-
ларни касаллантиради. Замбуруғ куртаклар ичида қишни ўтказади. 
Баҳорда дарахтлар гуллаганда мицелий ўсади ва урғочининг 
кучаласига ўтиб, меваларини ўзгартиради, яъни деформациялайди, 
уларда уруғлар ҳосил бўлмайди. Меваларнинг устки қисми тўқ 
сариқ рангли халтаспорали халталар билан қопланади. Спо-ралар 
халта ичида 8 донадан жойлашади. Халталар май-июн ойла-рида 
етилади ва ўсимликларнинг новдаларини касаллантиради.
Кулранг қайрағочда мева деформациясини Taphrina alniincanae 
(Kuhn.) Magn. замбуруғи қўзғатади. Дарахт гуллагандан сўнг мице-
лий мева тўқимаси ичига кириб, уни ўзгартириб юборади. Уларнинг 
устида узунлиги 2 см бўлган ҳар хил чизиқ пайдо бўлади ва 
диаметри 5 мкм халтаспоралари билан халталар ҳосил бўлади. 
Халтаспоралари халта ичида куртак ҳосил қилиш йўли билан кўпа-
яди. Мицелийлари дарахт куртакларида қишни ўтказади. Халталар 
май ойидан сентябр ойигача етилади. Касалланган мевалар қора-
қайрағоч ва бошқа турларни ҳам касаллантириши мумкин. 
Черемуха мевасида мева деформациясини Taphrina pruni Fuck. 
var. padi Jacz. қўзғатади. Мицелий дарахт шохларини касаллан-


20 
тиради, 
тугунчага 
ўтганда 
унинг 
ўсишини 
кучайтириб, 
деформацияни юзага келтиради. Бундай мевалар уруғ ҳосил 
қилмайди. Касалланган мевалар устида халтаспорали халталар 
ҳосил бўлади ва улар мумсимон ғубор ҳосил қилади. 
Халталар чўзинчоқцилиндрсимон (30-35х11 мкм), юқориси 
думалоқлашган. Халтаспоралари (4 мкм) думалоқ, куртакланиш 
йўли билан кўпаяди. Ёзнинг иккинчи ярмида етилади. 
Мицелийлари новдаларнинг ичида жойлашганлиги сабабли 
касаллик ҳар йили пайдо бўлади.
Доғланиш. Мева ва уруғларда хар хил ўлчам ва рангда доғлар 
кузатилади. Улар хар хил халтали ва такомиллашмаган замбуруғ-
лар таъсири натижасида юзага келади. Доғланиш уруғларнинг 
унувчанлигини пасайтириши, айримлари эса униб чиқадиган 
нихолларни касаллантириш мумкин. 
Чириш. Уруғ ва меваларни юқори намлик шароитида сақлаш-да 
кузатилади. Мева ва уруғларнинг чириши кўпинча Monilia Pers. ва 
Botrytis cinerea Fr. замбуруғлари томонидан қўзғатилади. Улар уруғ 
ва меваларнинг бузилишига сабабчи бўлади. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling