Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/51
Sana08.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1249674
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   51
Bog'liq
Ман. ўсим фито ус.куллан

 
Моғорлаш. Касаллик уруғларнинг ташқи ёки ички томонида 


18 
момиқ ғубор, ўргимчаксимон намат ёки чимларнинг пайдо бўлиши 
билан 
тавсифланади. 
Моғорнинг 
ранги 
уни 
қўзғатувчи 
микроорганизм турига боғлиқ равишда оқ, кулранг, яшил ёки қора 
бўлиши мумкин.
Моғорлашни кўпинча Mucor, Aspergillus, Dematium туркумига 
мансуб замбуруғлар қўзғатади, улар табиатда жуда кенг тарқалган 
ва турли субстратларда яшайди. 
Таркибида намлик юқори, шикастланган, шунингдек намлик 
юқори бўлган шароитларда сақланган уруғларда моғор кучли 
ривожланади. Моғорлашнинг етказадиган зарари шундаки, 
замбуруғ мицелийлари уруғни ўраб олади, унинг нафас олишини ва 
унда кечадиган турли физиологик жараёнларнинг бузилишига 
сабабчи бўлади ва уруғнинг нобуд бўлишига олиб келади. Баъзан 
моғорлаган уруғлар униб чиқсада, нихоллар нимжон бўлиб 
шаклланади ва турли касаллик қўзғатувчилари билан кучли зарар-
ланади. 
Мумланиш. У кўпинча эман ёнғоғи ва қайин уруғларида 
кузатилади. Эман чўчқаёнғоғида мумланишни Stromatinia pseudo-
tuberosa Rehm. қўзғатади. Уруғпалла четларида сариқ ёки тўқ сариқ 
доғлар ҳосил бўлади. Дастлаб улар майда (0,5-1мм) бўлади, сўнгра 
катталашиб, уруғпалла қўнғир тусга киради ва кейинчалик устки 
қисми кулранг мицелийлар билан қопланади, улар пўстлоқ 
ёриқларидан ташқарига чиқади ва конидиялар ҳосил қилади. Ҳосил 
бўлган конидиялар орқали касаллик ўсимликларга тарқа-лади. 
Охирги босқичда уруғпалла қорайиб, мутлақо мицелийлар билан 
қопланади ва ниҳоят мумланиб қолади. 
Келгуси йил баҳорда, баъзан кузда ҳам мумланган эман чўчқа 
ёнғоқларида замбуруғнинг мева таначалари – апотецийлар (4 дан 6-
15 донагача) ҳосил бўлади. Уларнинг гимениал қатламида 
халтачалар шаклланади. Улар цилиндр шаклда бўлиб (100-150х6-9 
мкм), ичида 8 та халтаспоралар жойлашади. Халтаспоралари 
тухумсимон ёки овалсимон, ўлчами 8-10х5-6 мкм. Халта ораларида 
3 мкм қалинликдаги парафизалар жойлашади. Халтаспоралар 
тўкилган чўчқа ёнғоқларни зарарлайди. Замбуруғ жуда кўп спора 
ҳосил қилади.
Омборхоналарда ҳарорат 0+4
0
С бўлиши лозим. Чунки 6-7
0
С 
хароратда мицелийлар ўсиб, бошқа уруғларни ҳам зарарлайди.
Қайин уруғларида мумланишни Sclerotinia betulae Woron. зам-
буруғи қўзғатади. Касалланиш эрта баҳорда ўсимликлар гуллаши 


19 
даврида содир бўлади. Споралар шамол орқали тарқалади. Дастлаб 
мицелий ўсимлик тугунчасига, кейин уруғ ичига ўтиб тўқи-
маларни тўлатади ва қанотига ўтиб тақасимон қора ҳошияли 
склероций ҳосил қилади. Касалланган уруғлар униб чиқиш 
хусусиятини йўқотади. Келгуси йил баҳорда склероцийлар 
воронка-симон, ликобчасимон, қадаҳсимон сариқ ёки жигарранг 
мева тана – апотецийлар ҳосил қилади. 
Апотецийлар биттадан ёки гуруҳ бўлиб жойлашади. Апоте-
цийлар узун оёқчали (3-15х4 мм) бўлади. Апотецийлар сиртида 
130х5-6 мкм ўлчамли халталар ва унинг ичида 10-12х4,5 мкм 
ўлчамли халтаспоралар ҳосил бўлади. Халтаспоралар бир 
ҳужайрали, эллипс шаклида, рангсиз, бир қатор бўлиб жойлашади. 
Халта ораларида парафизалар бўлади. Айнан шундай зарарланиш 
қайрағоч уруғларида ҳам кузатилади. Касаллик қўзғатувчиси – 
Sclerotinia alni Maul. Баъзан қизилчетан мевалари Sclerotinia 
aucupariae Ludu. замбуруғи билан зарарланади. Кузда зарарланган 
мевалар қора тусга кириб буришиб қолади. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling