Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Вируслар ва микоплазмаларни ўсимликларда қўзғатадиган


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/51
Sana08.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1249674
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   51
Bog'liq
Ман. ўсим фито ус.куллан

Вируслар ва микоплазмаларни ўсимликларда қўзғатадиган 
касалликларининг белгилари. Ўсимликларда вируслар 
қўзғатадиган касалликларнинг ташқи белгисига қараб мозаика, 
ўсимлик аъзоларининг ўзгариши ва қўнғир доғларни ҳосил бўлиш 
турларига бўлинади.
Мозаика туфайли зарарланган ўсимликнинг барглари, пояси, 
гули ва мевасида ранглар галланиб жойлашади. Мозаикада 
ўсимликни соғ аъзосидаги ранг билан оқ-сарғиш, оч яшил ёки 
бошқа ранглар билан галланиб жойлашади. 
Зарарланган ўсимликларнинг барглари соғга нисбатан майда 
бўлиб, унда тўқ яшил, оч яшил ва сариқ яшил қисмлар яққол 
ажралиб туради. Барг у ёки бу даражада тиришган бўлади. 
Касалликнинг бундай белгилари ўсимликнинг юқориги баргларида 
яққол кўринади. Меваларда ҳам шундай мозаикани кузатиш 
мумкин. Зарарланган меваларнинг сирти нотекис бўлиб, тўқ яшил 
қисми бўртиб чиққан бўлиб, кўпинча мевалар кўримсиз бўлиб 
қолади. 
Ўсимлик аъзоларининг ўзгариши (деформация). Вируслар 
таъсирида ўсимлик аъзоларини ўзгариши баргларни ипсимон, 
папоротниксимон, майдаланган ёки катталашиб кетиши тариқасида 


13 
намоён бўлиши мумкин. Барг, гул ва меваларнинг шаклини 
ўзгариши зарарланган тўқималарнинг айрим қисмини нотўғри 
ривожланиши туфайли юзага келади. Бу эса баргларда тиришиш 
ёки бошка ўзгаришларни, меваларда эса шаклини ўзгаришига олиб 
келади. 
Бунинг учун ўсимлик баргларини папоротниксимон ёки 
ипсимон бўлиб қолиш касаллигини олишимиз мумкин. Биринчи 
ҳолатда зарарланган ўсимликнинг баргларининг пластинкалари 
кўндалангига қирқилган бўлиб, кўриниши папоротник баргига 
ўхшайди. Баргни ипсимон тусга кириши яққол кўринади. Бунда 
барг пластинкаси энсиз бўлиб, унинг учун мўйлов сингари 
ингичкалашиб чўзилган бўлади. Айрим холда барг пластинкаси 
энсизланиб ипсимон тусга, хатто бутунлай емирилиб кетиши 
мумкин. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling