Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/51
Sana08.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1249674
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
Ман. ўсим фито ус.куллан

Паренхимали касалликлар туфайли паренхима тўқималари 
зарарланади. Бунда касаллик доғланиш, чириш ва шишларни ҳосил 
бўлиши билан намоён бўлади. 
Доғланиш. Касалликни бу тури зарарланган ўсимлик 
аъзоларида ноаниқ шаклли ёки бурчакли доғларни ҳосил бўлиши 
билан тавсифланади. Бактериялар учун хос бўлган доғлар 
замбуруғларникидан фарқ қилиб, уларнинг сиртида ғубор ёки қора 
нуқталар кузатилмайди. Бундан ташқари доғларни ҳосил бўлиш 
даврида улар ёғсимон кўринишда бўлади.
Чириш. Ўсимликнинг озуқа моддасига бой бўлган аъзолари -
пиёзбоши, туганак, илдизмева ва бошқа қисмларида бактериялар 
чиришни юзага келтиради. Бунда аввал хужайра оралиғидаги модда 
кейинчалик хужайра пўсти емирилади. Зарарланган ўсимлик аъзоси 
олдин юмшайди, сўнгра ёқимсиз ҳид чиқариб хўл чириш юзага 
келади. Бунга мисол қилиб меваларнинг хўл чириш касаллигини 
олиш мумкин. 
Шишларнинг 
ҳосил 
бўлиши. 
Айрим 
фитопатоген 
бактериялар ўзидан хужайрани бўлинишини тезлаштирадиган 
моддаларни ажратади, бу эса ўсимликнинг зарарланган аъзоларида 
турли хил шишларни юзага келишига сабабчи бўлади.
Касалликнинг бу турига мисол қилиб мева дарахтларининг 
кўчатларини илдиз ракини ва токнинг рак касаллигини олишимиз 
мумкин. 
Паренхимали-ўтказувчи 
тўқима 
касалликлари
Касалликни бу тури ўсимликнинг ўтказувчи тўқима найларини 
ҳамда паренхима тўқимасини зарарланиши туфайли келиб чиқади. 
Касаллик ўсимликни қисман ёки бутунлай сўлиши, доғлар ва 
чиришни юзага келиши билан намоён бўлади. 
Сўлиш. 
Ўсимликнинг 
ўтказувчи 
тўқима 
найларини 
зарарланиши туфайли ўсимлик қисман ёки бутунлай сўлиши, 
ўтказувчи найлари эса қўнғир тусга кириши мумкин. Бунга мисол 
қилиб помидор раки ва картошканинг халқали чиришини оламиз. 
Фитопатоген бактериялар ичида фақат доғлар ёки чириш 
кўринишидаги касаллик турини келтириб чиқарадиган вакиллари 
ҳам учраб туради. Лекин шундай бактериялар ҳам борки, ўтказувчи 
тўқима навларни зарарлаш билан биргаликда паренхима 
тўқималарини хам зарарлайди. Бундай касаллик кўриниши 


11 
касалликнинг аралаш тури деб аталса ҳам бўлади. Зарарланган 
ўсимликнинг ер устки қисми сўлийди ҳамда мева ва туганакларида 
доғлар ёки чириш кузатилади (помидор раки, картошканинг 
халқали чириши). 
Машғулот давомида гербарий, фиксацияланган жиҳозлар, 
жадваллар билан танишиш давомида расмларни ҳам чизиш зарур. 
Касалликни кўринишига қараб уни турларга ажратиш керак. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling