Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/51
Sana08.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1249674
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
Ман. ўсим фито ус.куллан

 
Доғланиш:Ўсимлик тўқималарининг нобуд бўлиши туфайли 
унинг аъзоларида доғлар юзага келади, бундай ҳолни қўшимча барг 
ва меваларда кузатишимиз мумкин. Доғлар шакли жиҳатидан 
юмалоқ, чўзиқ, маълум шаклсиз, бурчакли, хошияли ва бошқа 
турда; уларнинг ранги – оқ, қўнғир, қора, сариқ, кул ранг, қизил 
хошиялари ҳам турли рангда бўлади; доғларни замбуруғлар, 
бактериялар, вируслар ва атроф муҳитнинг ноқулай шароитлари 
юзага келтириши мумкин. 
Доғланиш билан танишишда ўзида шу белгини яққол намоён 
қилган ўсимликни қуйидаги касалликлари билан танишиш керак; 
ўрик клястероспориози, картошка фитофторози, қулупнай оқ 
доғланиш касаллиги (замбуруғ келтириб чиқарган касалликлар), 
бодринг бактериози, ғқза гоммози (бактерия келтириб чиқарган 
касалликлар), бодринг мозаикаси, ловия мозаикаси (вирус 
келтириб чиқарган касалликлар), бодринг мозаикаси, ловия 
мозаикаси (вирус қўзғатган касалликлар), ток ва ғўза хлорози 
(юқумсиз касаллик). 
Ғуборларнинг ҳосил бўлиши.Ўсимлик касаллигини бу тури 
замбуруғлар учун хос бўлиб, зарарланган барг, поя ва меваларда 
замбуруғнинг мицелийси ва спораларнинг тўплами юзага келади. 
Бу ғуборлар турли рангда бўлиб, зарарланган ўсимлик юзасидан 
осонлик билан синдирилади. Айрим ҳоллдарда ғуборлар 
тўқималарда ўзгаришларни вужудга келтирмайди. Ғуборларнинг 
ҳосил бўлишига яққол мисол қилиб ун-шудринг касаллигини олиш 
мумкин. Ғалла донли экинларнинг баргларида, поясида, 
бодрингнинг барги ва айрим ҳолда мевасида оқ ёки кул ранг 
ососнлик билан синдириладиган ғуборларни кузатишимиз мумкин. 
Ёстиқчаларнинг ҳосил бўлиши. Касалликнинг бу тури ҳам
замбуруғлар учун хосдир. Ястиқчалар зарарланган ўсимлик 
сиртида замбуруғнинг споралар тўплами туфайли юзага келади. 
Споралар етилгунга қадар сиртидан эпидермус билан қопланиб 
туради, эпидермус ёрилиб, ташқарига чиққан етук споралар шамол 
ва ёмғир орқали атрофга тарқалади. Ястиқчаларнинг шакллари 
хўжайин ўсимликнинг хусусиятига боғлиқдир. Ястиқчалар билан 



танишиш учун ғалла донли экинларнинг тарғил поя занг 
касаллигини олишимиз мумкин. Зарарланган ўсимликнинг поясида 
ва барг қўлтиғида эпидермиснинг ёрилган қисмидан қўнғир ёки 
қорамтир рангли кукунсимон споралар тўпламини кўрамиз. 
Сўлиш. Ўсимлик касалликларининг кўп тарқалган турларидан 
бири бўлиб, бунда ўсимлик бутунлай ёки айрим қисми тургор 
ҳолатини йўқотади. Бу касаллик тури бир йиллик ўсимликларда 
ҳам ва кўп йиллик ўсимликларда ҳам, шу билан бирга мевали 
дарахтларда ҳам учрайди. Зарарланган ўсимликнинг кўпинча 
юқори қисми сўлиши ва ўтказувчи тўқима найлари қўнғир тусга 
кириши кузатилади. Буни ғўзанинг вертициллёз сўлиш касаллиги 
мисолида кўришимиз мумкин. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling