Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/51
Sana08.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1249674
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   51
Bog'liq
Ман. ўсим фито ус.куллан

Мавзу: ТОЛ КАСАЛЛИКЛАРИ
Иш режаси
1. Занг – Melampsora salicina. 
2. Ун-шудринг – Uncinula salicis. 
3. Баргларда қора доғланиш – Rhytisma salicirum 
4. Баргларни кулранг доғланиши – Septoria salicicola. 
5. Ялмоғиз супургиси касаллиги – Taphrinia salicina 
Зарурий жихозлар: рангли қалам, микроскоп, лупа, скалпель, 
буюм ва қоплоғич ойналар, игна, пипетка, сув, рангли плакатлар, 
гербарий материаллари. 
Топшириқ:1.Зарарланган ўсимлик аъзоларини ташқи кўринишига 
қараб касалликни аниқлаш ва расмини чизиш. 
2. Препарат тайёрлаб микроскопда кўриш. 
1.Занг касаллигини қўзғатувчиси Melampsora salicira 
замбуруғи. Асосан барглар касалланади. Уларнинг юзасида 
зарғалдоқ рангдаги ёстиқчалар пайдо бўлади, улар ёзги 
уредоспоралар уюмидир. Кузга келиб уларнинг ўртасида 
телиоспоралардан иборат бўлган тўқ жигаррангдаги ёстиқчалар 
ҳосил бўлади. Касалликни қўзғатувчи замбуруғ икки уйли, эцидия 
босқичи бошқа ўсимликлар (нина барглилар, тилоғоч, Ribes турига 
мансуб бўлган бошқа ўсимликлар)нинг баргларида ўтади. 


29 
 
Препарат:Melampsora salicira замбуруғини уредо ва 
телиоспораларини микроскопда кўриш. 
2.Ун-шудринг касаллигини қўзғатувчисиUncinula salicis 
замбуруғи. Барглар касалланади. Баргларнинг ҳар икки томонида 
оқ ғубор шаклланади. Ғубор замбуруғнинг ёзги спора бериш 
босқичи бўлиб, унинг конидияларидан иборатдир. Кузга келиб оқ 
ғубор орасида дастлаб сарғиш, аста-секин қорайиб борувчи майда 
қора нуқтачага ўхшаш клейстотецийлар ҳосил бўлади. Улар 
қишлаб чиқиш вазифасини бажаради. 
 
Препарат: Uncinula salicis замбуруғи конидияларини 
микроскопда кўриш. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling