Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Баргларда қора доғланиш касаллигини қўзғатувчиси


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/51
Sana08.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1249674
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   51
Bog'liq
Ман. ўсим фито ус.куллан

3.Баргларда қора доғланиш касаллигини қўзғатувчиси – 
Rhytisma salicirum замбуруғи. Барглар касалланади. Барг 
пластинкасининг юқори томонидан бўртган қора ялтироқ доғлар 
ҳосил бўлади. Натижада барглар сарғайиб тўкилиб кетади. 
Замбуруғ танаси доғ остида баҳоргача қишлаб чиқади ва баҳорда 
уларда апотецийлар ҳосил бўлади. 
Перпарат:Rhytisma salicirum замбуруғини микроскопда кўриш. 
4.Баргларнинг кулранг доғланиш касаллигини қўзғатувчиси – 
Septoria salicicola. Ҳар хил турга кирувчи тол дарахтларининг 
баргларида майда думалоқ баъзан озроқ бурчаксимон оч кулранг 
доғлар ҳосил бўлади. Доғларнинг чети тўқ ҳошияли бўлиб, доғ 
ўртасида 
қора 
нуқтачалар 
кўринишидаги 
замбуруғнинг 
меватаналари – пикнидалар очилиб ётади. Доғларнинг сони жуда 
кўп бўлиши мумкин. 
Касалланган барглар қурийди ва тўкилиб кетади. Шунинг 
учун касаллик кўчатхона ва толзорларда ката зарар келтиради. 
Замбуруғ баргларда пикнида ҳолида қишлаб чиқади. 
Препарат: Septoria salicicola замбуруғини пикнидаларни 
микроскопда кўриш. 
 
5.Ялмоғиз супургиси касаллигини қўзғатувчи замбуруғ 
Taphrina salicina.Замбуруғ ўсимлик танасига унинг ёриқлари 
орқали кириб олади ва хужайраларнинг интенсив кўпайишига 
сабаб бўлади. Натижада бир хил жойнинг ўзида кўплаб майда ва 
қисқа шохчалар вужудга келади, супургичани эслатади. Замбуруғ 
новда бўйлаб тарқалиб боради. Супургичадаги барглар майда ва 


30 
рангсиз бўлади. Баргларнинг орқа томонида кулранг ғубор 
(спорали халтачалар) шаклланади. 
Препарат: Taphrina salicina замбуруғи спораларини 
микроскопда кўриш. 
Назорат саволлари: 
1.Толнинг асосий касалликларини қандай аниқлаш мумкин? 
2.Толнинг барг касалликларига мисол келтиринг? 
3.Тана касалликларининг асосийларини айтинг? 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling