Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/51
Sana08.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1249674
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   51
Bog'liq
Ман. ўсим фито ус.куллан

 
Перапарат:Ун-шудринг 
касаллиги 
қўзғатувчиларини 
конидия ва клейстотецияларини микроскопда кўриш. 
6.Цитоспороз касаллигини қўзғатувчиси – Cytospora nivea 
замбуруғи. Бу касаллик билан зарарланган ўсимликлар, айниқса ёш 
пайтда қуриб қолади. Лекин ўсимлик ҳар хил ўсиш даврида 
касалланиши мумкин. Бунда ўсимликнинг шох ва новдалари, 
айниқса юқори шохлари қуриб, нобуд бўлади. Дастлаб новдадаги 
барглар майдалашади, новданинг пўсти ва кейинчалик ўзи нобуд 
бўлади. Пўст остида ривожланаётган замбуруғ бўртмаларни ҳосил 
қилади. Бубўртмалар замбуруғнинг кўп миқдордаги пикноспоралар 
уюмидан иборат бўлиб, улар поя юзасида зарғалдоқ – қизғиш 
бўртма ва ипчаларни эслатади. Қўзғатувчи пўст остида пикнида 
кўринишида қишлаб чиқади.
Препарат: Cytospora nivea замбуруғи пикноспораларини 
микроскопда кўриш. 
 
Назорат саволлари: 
1.Толнинг асосий касалликларини қандай аниқлаш мумкин? 
2.Эманнинг барг касалликларига мисол келтиринг? 
3.Қайроғоч тана касалликларининг асосийларини айтинг? 
 
МАВЗУ: ҚАЙРАҒОЧ КАСАЛЛИКЛАРИ. 
Иш режаси. 
1. Графиоз ёки Голланд касаллиги - Graphium ulmi 
2. Қора доғланиш – Dothidella ulmi 
3. Ун-шудринг – Uncinula clandestina 
Зарурий жихозлар: рангли қалам, микроскоп, лупа, скалпель, 
буюм ва қоплоғич ойналар, игна, пипетка, сув, рангли плакатлар, 
гербарий материаллари. 


33 
Топшириқ:1.Зарарланган ўсимлик аъзоларини ташқи кўринишига 
қараб касалликни аниқлаш ва расмини чизиш. 
2. Препарат тайёрлаб микроскопда кўриш. 
1.Графиоз ёки Голланд касаллигини қўзғатувчиси Graphium 
ulmi замбуруғи. Графиоз билан қайрағоч ҳар хил ёшда 
касалланиши 
мумкин. 
Касалликнинг 
ташқи 
белгилари 
қуйидагилардан иборат: алоҳида новда ва шохларда ёки 
ўсимликдаги ҳамма барглар буралиб, сўлий бошлайди ва тўкилиб 
кетмайди. Баҳор ва ёзда новда ва шохларнинг қуриб қолиши 
кузатилади. Бундай шох ёки новда кўндалангига кесиб қаралганда 
касалликнинг ички белгиларини кўриш мумкин бўлади. Улар 
йиллик халқалари бўйлаб, тарқалган қисқа узун чизиқлардан 
сўлиган новдада ёки яхлит тўқ халқадан иборатдир. Замбуруғ поя 
пўсти ичида сарғиш бўртиқлар ҳолидаги коремияларни ҳосил 
қилади. Ўлган ёғоч юзасида эса сапрофит ҳолда ривожланувчи 
замбуруғнинг думалоқ қора мева таналари перитецийлар ҳосил 
бўлади. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling