Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/51
Sana08.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1249674
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   51
Bog'liq
Ман. ўсим фито ус.куллан

Зарурий жихозлар: рангли қалам, микроскоп, лупа, скалпель, 
буюм ва қоплоғич ойналар, игна, пипетка, сув, рангли плакатлар
гербарий материаллари. 
Топшириқ:1.Зарарланган 
ўсимлик 
аъзоларини 
ташқи 
кўринишига қараб касалликни аниқлаш ва расмини чизиш. 
2. Препарат тайёрлаб микроскопда кўриш. 
1.Ун-шудринг касаллиги қўзғатувчисиMicrosphaera 
alphitoides замбуруғи.
Ун –шудринг эманнинг энг кенг 
тарқалган ва кўп зарар етказадиган касалликларидан биридир. 
Касаллик белгилари ҳар хил ёшдаги эман баргларида бўлади. 
Дастлабки белгилар май ойидан кўрина бошлайди. Баргларда оқиш 
доғлар ҳосил бўлади ва тез орада доғ юзасида тўрсимон оқ ғубор 
билан қопланади. Бу ғубор замбуруғнинг конидияларидан ташкил 
топган бўлади. Июлга келиб, ғубор орасида кейин қора тусга 
кирадиган сарғиш ва зарғалдоқ рангдаги ярим ялтироқ думалоқ 
клейстотецийлар ҳосил бўлади. Замбуруғ клейстотеций ҳолида 
касалланган баргларда, шунингдек мицелий ҳолида куртак ичида 
қишлаб чиқади. 
Препарат: Microsphaera alphitoides замбуруғини конидия ва 
клейстотецийларини микроскопда кўриш. 
2.Баргларнинг қўнғир доғланиш касаллигини - қўзғатувчиси 
Gloeosporium 
guerсinu 
замбуруғи. Касалликнинг дастлабки 
белгилари турли ёшдаги эман баргларида ёз бошларида ҳар хил 
ўлчам ва шаклдаги сарғиш – яшил доғлар кўринишида пайдо 
бўлади. Улар секин – аста бир-бири билан қўшилиб кетади, қўнғир 
жигарранг тусга киради ва барг пластинкасининг 75-80 фоизини 


35 
эгаллайди. Кузда доғлар юзасида сарғиш зарғалдоқ тусдаги қишлаб 
чиқувчи меватана ложелар ҳосил бўлади. Замбуруғ баъзан 
новдаларга ҳам ўтиши мумкин. 
3.Новда ва шохларнинг қуриб қолиш ёки цитоспороз 
касаллиги ни қўзғатувчиси – Cytosporain termedia замбуруғи. 
Новда ва шохларнинг қуриб қолиш касаллиги теракдаги 
цитоспороз касаллиги билан жуда ўхшаш. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling