38
бўртиқ замбуруғнинг спорали халтачаларидан иборат бўлади. Ёз
ўрталарида бўртиқ вужудга келган тўқималар нобуд бўлиб, унинг
ўрнида қора доғ щосил бўлади. Деформацияланиш кўчатхоналарда
ёш ўсимликларга катта зиён етказади.
Препарат: Taphrina poluspora замбуруғи спораларини
микроскопда кўриш.
5.Оқ ўзак чириш касаллиги қўзғатувчиси
Fomos igniarus Gill
замбуруғи.
Ўсимликнинг илдизи ва асосий поясининг пастки қисмида оқ
чириш вужудга келади. Ёғочнинг сифати кескин бузилади, кўпинча
шамолда дарахт синиб тушади. Мева танаси бутун ёз давомида
спора беради. Мева танаси қалпоқсимон, ён оёқчали, гименофори
тешикли, базидоспоралари рангсиз, урчуқсимон.
Препарат: Fomos igniarus замбуруғи базидиоспораларини
микроскопда кўриш.
Назорат саволлари:
1.Зарангнинг асосий касалликларини айтинг?
2. Оқ ўзак чириш касалигининг белгилари қандай?
Мавзу: ТУТ КАСАЛЛИКЛАРИ
Режа:
1. Бактериоз –
Pseudomonas mоri
2. Цилиндроспориоз –
Culindrosporium maculans
3. Ун шудринг –
Phyllactiniа suffulta
4. Илдиз чириш армилариоз –
Armillaria mellea
5. Илдиз раки –
Pseudomonas tumefaciens
6. Жигарранг ва кул ранг пўкаклар.
Зарурий жиҳозлар: Ўсимликлар зарарланган аъзоларидан
тайёрланган гербарийлар, рангли жадваллар, микроскоп, лупа,
препарал игна, буюм ва қоплағич ойналар.
1.Бактериоз - қўзғатувчи
Pseudomonas mоri. Бактерия кўпинча
баргларни, ёш 1 йиллик новдалар ва куртакларни касаллантиради.
Баргларда доғлар пайдо бўлади, барг томирлари қораяди,
барглар
сарғаяди ва буралиб қолади. Баргларда аввал нам,
кейинчалик
39
қўнғир ёки қора бурчакли доғлар пайдо бўлади. Доғнинг четлари оч
ҳошияли, улар ёруғда пайдо бўлади. Кўпинча бундай доғларда
тешиклар пайдо бўлади. Япон тутларида ва селекцион навларда
қорайиш кузатилади.
Ёш новдаларда тўқ узун доғлар пайдо бўлади, улар кейинчалик
қорайиб (рак ярасига ўхшаш), новдаларнинг ўзагигача етади.
Куртаклар кам зарарланади. Нам қулай
шароитларда улар
қорайиб, қуриб қолади. Бактерия тирик ўсимлик қолдикларида,
асосан, касалланган новдаларда сақланади ва қишлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: