Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/51
Sana08.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1249674
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   51
Bog'liq
Ман. ўсим фито ус.куллан

Топшириқ. 1. Барг ва новдалардаги касаллик белгиларини 
кузатинг. 
2. Препарат тайёрлаш. Касалланган барг тўқимасидан (олдиндан 
сувда намлаб қўйилган) препарат тайёрланади. Кичик объектда 
тўқимадан ажралган бактерияларни, қуюқ массани кўриш мумкин. 
Бактериянинг ўзини эса иммерсион мой ёрдамида кўрилади. 
2.Цилиндрспориоз қўзғатувчи - Culindrosporium maculans 
конидия босқичи;  Mycosphaerella mori халтаспоралар ҳосил қилиш 
босқичи. 
Маҳаллий (Хасак) навларнинг асосан барглари зарарланади. 
Баргларда юмалоқ, нотўғри шакллардаги оч-кул рангдан, то жигар 
ранггача бўлган, барг томирлари билан чегараланган, айрим 
ҳолларда қўшилиб кетадиган тўқроқ ҳошияли доғлар пайдо бўлади. 
Доғ пайдо бўлган тўқима нобуд бўлади. Доғнинг орқа томонидан 
оқиш думалоқ ёстиқчалар (ложе) ривожланади. Доғларнинг сони 
зарарланиш даражасига боғлиқ бўлиб, 1 нечтадан 50-60 тагача 
бўлиши мумкин. Айрим доғларнинг қўшилиб кетиши кузатилади. 
Кўпинча қолган тўқималар тушиб кетади. Замбуруғ қари 
касалланган баргларда ложе ҳолида қишлаб чиқади. 
Топшириқ. 1. Барглардаги доғларни кузатиб, расмларини чизиб 
олинади.
2. Препарат тайёрлаш. 3. Конидиялари, ложелари кўздан 
кечирилади. 
Микроскопда рангсиз, цилиндрик, озроқ эгилган, 3-5 тўсиқли 
конидиялар кўринади. Уларни ҳам чизиб олинг. 
3.Ун шудринг касаллигини қўзғатувчи замбуруғ -Phylactiniа 
suffulta f.moricora халтача ҳосил қилиш стадиясида; Yalariopsis 
urysiphoides Pat et Hayiot стадияси. 
Ун шудринг билан тутнинг ҳамма навлари, Хасак кўпроқ 
касалланади. Баргларнинг орқа томонида оқ ғубор пайдо бўлади, бу 


40 
замбуруғнинг конидияларидир. Кузга яқин ғубор юзасида қора 
нукталар пайдо бўлади, булар эса замбуруғнинг мева танаси - 
клейстотецийлардир. Улар қишлаб чиқади. Тутда ун шудринг 
айрим ҳолларда Unсinula авлодига кирувчи замбуруғлар ҳам 
клейстотецийлар чиқаради. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling