Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/51
Sana08.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1249674
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   51
Bog'liq
Ман. ўсим фито ус.куллан

 
Назорат саволлари: 
1.Тутнинг асосий касалликларини айтинг? 
2. Ун-шудринг касалигининг белгилари қандай?
 
 
Мавзу: ТОК КАСАЛЛИКЛАРИ 
 Иш режаси: 
1. Оидиум ёки ун-шудринг-Uncinulanecator Oidium tuckeri
2. Антракноз – Gloesporium ampelophagum. 
3. Церкоспороз – Cercospora vitis 
4. Қора чириш – Phoma uvicola 
5. Кул ранг чириш – Botrytis cinerea 
6. Оқ чириш – Conyotherium diplodiella 
7. Сохта ун шудринг – Plasmopara viticola 
8. Бактерияли рак – Pseudomonas tumefaciens 
Зарурий жиҳозлар: Ўсимликларни зарарланган аъзоларидан 
тайёрланган гербарийлар, рангли жадваллар, микроскоп, лупа, 
препарал игна, буюм ва қоплағич ойналар. 
1.Оидиум ёки ун -шудринг касаллигини қўзғатувчи замбуруғ
Uncinula necator, Oidium tuckeriУн шудринг билан токнинг ҳамма 
ер устки аъзолари: асосан барглари, шунингдек ёш ёғочланмаган 
новдалари ва меваси касалланади. Касалликнинг дастлабки 
белгилари баргларда ва ёш новдаларда пайдо бўлади. Одатда 
баргларда кичикроқ ёлғиз доғлар ҳосил бўлиб, бир-бири билан 
қўшилиб кетади ва барг пластинкасини қоплаб олади. Барг юзасида 
оқ ғубор шаклланади. Кучли зарарланган барглар бужмайиб, қуриб 
қолади. Вақт ўтиши билан ғубор баргнинг ҳар иккала томонини 
қоплайди. ғубор дастлаб оқ
унсимон бўлиб, вақт ўтиши билан 
кулранг тусга киради. Худди барг юзасига кул сепилганга ўхшайди. 
Шунинг учун ҳам айрим худудларда яшовчи халқ оидиумни «кул» 
касаллиги деб атайди. 
Ёппасига касалланиш ёзнинг иккинчи ярмида, кузатилади. 
Новдалар оқ кулранг ғубор билан қопланади. Бу ғубор олиб 
ташланса, унинг ўрнида қўнғир доғ қолади. Мевалардаги ғубор 


43 
сезиларсиз, лекин уларда касалликнинг иккинчи аломати ёрилиш 
пайдо бўлади. Ёриқлар баъзан чуқурлашиб, мева уруғи очилиб 
қолади. Мева сапрофит замбуруғлар таъсирида чирий бошлайди. 
Замбуруғ кузда ҳамма касалланган аъзоларда қора нуқтачага 
ўхшаш меватана клейстотеций хосил қилади. У куртак ичида 
мицелий ҳолида ва клейстотеций ҳолида ўсимлик қолдиқларида 
қишлаб чиқади. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling