Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/51
Sana08.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1249674
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   51
Bog'liq
Ман. ўсим фито ус.куллан

Топшириқ. 1. Лупа ёрдамида ғубор ва мева таналарни кузатинг. 
2. Phylactinia suffulta замбуруғидан препарат тайёрлаш. Қолган 
баргдаги думалоқ қора клейстотецийлар микроскопда кўрилади, 
Хар бир мева танада 5-40 халтача бўлади. Халтачалар тухумсимон 
ёки чўзикроқ, қисқа оёқчали ва халчтачада 2 тадан спора бўлади. 
4.Илдиз чириш армиляриоз касаллигини - Armillaria mellae 
замбуруғи қўзғатади. Касаллик белгилари апрелнинг охири, май ва 
июнь ойларида кўринади. Улар баргларнинг сўлиб қолиши Билан 
намоён бўлиб, лекин улар тўкилиб кетмайди. Касалланган дарахт 
қўл билан силтаганда қимирлаб, синиб кетади (илдиздан ёки поя 
асосидан). Бундай дарахтнинг илдизлари ва поя асоси қўнғир тусда 
бўлиб, юмшоқ, бўш бўлиб, осон синади. Илдиз пўстининг ичида 
замбуруғ жойлашган бўлади, замбуруғнинг мицелийси шаклини 
ўзгартириб ризоморфлар ҳосил қилади. Ризоморфлар оқ рангда 
шохланган бўлади. 
Топшириқ. 1. Armilaria mellea замбуруғидан препарат тайёрлаш. 
Поя асосидан гименофора (пластинка) олинади. Ундан кўндаланг 
кесим тайёрланади. Кичик объектда базидияларнинг қалин қавати 
кўрилади. Базидиялар 1 хужайрали, тўғноғичсимон. Уларнинг 
юқори қисмида 1 та юпқа, қисқа, учли стеригмалар бор. Уларнинг 1 
тадан базидияспорани ушлаб туради. Споралар рангсиз, элипс 
шаклида ёки тухум шаклида, ясси бўлади.
5.Илдиз раки (бактерия раки)Pseudomonas tumefaciens. Бу 
касаллик ҳамма мевали дарахтларда учрайди. Касаллик натижасида 
илдизда ва поя асосида шишлар пайдо бўлади. Бу рак шишлари 
хар-хил шаклда ва ўлчамда бўлади. Ўсимлик ўсишдан секин-аста 
қолади, кейинчалик касалланган органлар нобуд бўла боради ва 
бактерия ривожланиши учун қулай шароитлар вужудга келган 
ҳолларда дарахт бутунлай нобуд бўлади. Касалликнннг инфекция 
ўчоғи касалланган кўчатлар ҳисобланади. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling