Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/51
Sana08.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1249674
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   51
Bog'liq
Ман. ўсим фито ус.куллан

Топшириқ. 1. Барг, новда ва мевалардаги касаллик белгиларини 
ўрганинг. Барг юзасидаги оқ кулранг ғубор ва майда қора нуқтача 
клейстотецийларни лупа ёрдамида кўринг. 
2. Препарат барглардаги оқ ғубордан тайёрланади. Кичик объект 
остида шохланмаган конидия бандлари, бочкасимон бирин-кетин 
хўжайра рангсиз жойлашган конидиялар кўринади. 
3.Unсinula necator замбуруғнинг халтачасимон қопчиқли 
клейстотецийларини ўрганиш. Улар тўқ думалоқ меватаначалар 
микроскопнинг кичик объектида жуда яхши кўринади. Бу мева 
таначалар бир нечтадан 9-10 тагача жингалак ўсимтали. 
Ўсимталарнинг асоси тўқроқ учи рангсиз қоплоғич ойна ёрдамида 
бироз босилганда клейстотеций ёрилиб, ундан думалоқ озроқ 
чўзиқроқ қисқа оёқчали 4-9 та халтачалар чиқади. Ҳар бир 
халтачада одатда 6 баъзан 4-7 та спора жойлашган бўлади. 
2.Антракноз касаллигини қўзғатувчи замбуруғGleosporium 
ampelophagum. Ўсимликнинг ҳамма ер устки органлари барг, барг 
банди, новда ва мевалар касалланади. Баргларда майда, бурчакли 
ёки аниқ кўринишсиз кулранг қизгиш ёки тўқ
Қ
ўнғир хошияли 
доғлар ҳосил бўлади. Доғлар ёрилиб уч тўрт, беш бурчакли 
тешиклар ҳосил бўлади. Барг томирлари устида, барг бандида 
новда ва жингалакларида яралар қўтирга ўхшаш вужудга келади. 
Мевалардаги доғлар думалоқ, дастлаб тўқ бинафша, кейинроқ 
тўқ бинафша ҳошия билан ўралган кулранг бўлади. Улар ёлғиз, 
кўпинча қўшилиб кетиб уларнинг юзасида яралар вужудга келади, 
кучли касалланган мевалар қийшайиб ёрилади. 
Новдаларнинг касалланиши жуда хавфли ҳисобланади. Дастлаб 
уларда кичикроқ қўнғир доғлар пайдо бўлади. Вақт ўтиши билан бу 
доғлар узаяди, чуқурлашади ва қўтирларга айланади, ранги 
тўқлашиб боради, четлари текис бўлмайди. Доғларнинг чуқурлиги 
давом этиб, новда ўзагигача боради. Кўпайиб бораётган қўтир 


44 
новдани ўраб олади. Кучли зарарланган новда мўрт бўлиб тез 
синади. 
Касалликни қўзғатувчи замбуруғ мицелий ҳолида новдаларда, 
шунингдек конидиялар ҳолида пўст ёриқларида қишлайди. 
Топшириқ. 1. Барг, новда ва мевалардаги касаллик белгиларини 
яхшилаб кўздан кечиринг, расмини чизиб олинг. 
2. Лупа ёрдамида новдадаги майда бўртиқчаларни кўздан 
кечиринг. Бу бўртиқчалар ёстиқчага ўхшаш меватана ложелардир. 
3. Ундан кўндаланг кесим тайёрлаб кичик объектда қаралганда 
конидия ва конидия бандларидан ташкил топгани кўринади. 
Конидиялар рангиз, бир хўжайрали, чўзиқроқ ва бироз эгилган
икки четида нуқтачалари бор. Бу нуқтача ёғ томчисидан иборат 
бўлади. 
3.Церкоспороз -баҳорги церкоспорозни қўзғатувчи замбуруғ 
Cercospora vitis: ёзги церкоспорозни қўзғатувчи замбуруғ– 
Cercospora 
Rosleri
Баҳорги 
церкоспорозда 
ҳам, 
кузги 
церкоспорозда ҳам асосан барглар касалланади, лекин касаллик 
кучли кечганда новда ва меваларда ҳам сарғиш ғубор ҳосил бўлади. 
Мева бошида сўлиб, мевалар тўкилиб кетади. Касалланган мева 
қаттиқ ва яшил бўлади. 
Бахорги церкоспороз май ойида ёзнинг 1-ярмида кўриниб, 
баргларнинг орқа томонида текис яшил ғубор ҳосил бўлади. Ёзги 
церкоспороз эса ёзнинг 2 ярмидан кузгача давом этиб, баргларнинг 
орқа томонида қўнғир думалоқ ғубор, баргларнинг пўстида эса 
қўнғир-сарғиш (оқиш малина рангидаги) доғлар пайдо бўлади. 
Барглар нобуд бўлиб, тўкилади. Касалликни қўзғатувчи замбуруғ 
тўкилган баргларда конидиялар ҳолида қишлайди. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling