46
Топшириқ. 1. Ўсимлик аъзоларидаги касаллик белгилари билан
танишинг, расмларини чизиб олинг.
2. Барглардаги оқ ғубордан препарат тайёрланади.
Кичик
объектда дарахтсимон тўғри бурчак остида шохланган, учки
шохчалари қисқа конидия бандлари:
биттадан жойлашган
тухумсимон конидиялар кўринади.
3. Эски (қишлаб чиққан) ўтган йилги баргларнинг қўнғир доғли
қисмидан жуда кичик бўлакча кесиб олинади,
сут кислотасига
солиб, тиниқлаштирилади; бунинг учун 1 томчи сувга 1 томчи сут
кислотаси қўшилади. Препарат олов устида иситилади. Кичик
объект остида барг тўқимаси орасида оч қўнғир, сарғиш-қўнғир
ооспоралар кўринади. Улар йирик думалоқ текис ёки тўрсимон
қобиқли бўлади, буни катта объектда кўрган маъқул.
8.Бактерияли рак –
Pseudomonas tumefaciens. Токнинг асосан
ёрилган, жароҳатланган илдиз бўйнида, илдизида,
шунингдек,
пастки ёғочланмаган зангида шишлар пайдо бўлади. Дастлабки
занг пўсти остида буғдойдек юмшоқ текис бўртмалар ҳосил бўлади.
Улар алоҳида-алоҳида ва тўпланган бўлади. Бу бўртмалар
секин-
аста катталашиб боради. Ранги сариқдан тўқ жигарранггача бўлиб,
юзаси нотекис кўринишини олади, бактерия тупроқда бир неча
йилгача сақланиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: