Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/51
Sana08.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1249674
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   51
Bog'liq
Ман. ўсим фито ус.куллан

7.Сохта ун-шудринг - Plasmopara viticola. Бу касаллик кенг 
тарқалган бўлиб, кўп зарар етказади. Токнинг ҳамма ер устки 
аъзолари касалланади. 
Ёш баргларда оч яшил, ёғли томирлари орасидаги бурчаксимон 
ёки ёйилган доғлар ҳосил бўлади. Баргнинг орқа томонидан доғ оқ 
ғубор билан қопланади. Барглар қуриб, тўкилади. 
Касалланган гул ва тугунлар ҳам оқ ғубор билан қопланиб, 
барглар сўнгра тўкилиб кетади. Меваларда тўқ кўп зич доғлар 
ҳосил бўлади. Устки мевалар бужмаяди, тўкилиб кетади. Пишган 
мевалар зарарланмайди. 
Пояда чўзиқроқ қўнғир доғлар пайдо бўлиб, хавода намлик 
кўпайганда оқ ғубор билан қопланади. Замбуруғ споралар ҳолида 
ўсимлик қолдиқларида қишлаб чиқади. 


46 
Топшириқ. 1. Ўсимлик аъзоларидаги касаллик белгилари билан 
танишинг, расмларини чизиб олинг. 
2. Барглардаги оқ ғубордан препарат тайёрланади. Кичик 
объектда дарахтсимон тўғри бурчак остида шохланган, учки 
шохчалари қисқа конидия бандлари: биттадан жойлашган 
тухумсимон конидиялар кўринади. 
3. Эски (қишлаб чиққан) ўтган йилги баргларнинг қўнғир доғли 
қисмидан жуда кичик бўлакча кесиб олинади, сут кислотасига 
солиб, тиниқлаштирилади; бунинг учун 1 томчи сувга 1 томчи сут 
кислотаси қўшилади. Препарат олов устида иситилади. Кичик 
объект остида барг тўқимаси орасида оч қўнғир, сарғиш-қўнғир 
ооспоралар кўринади. Улар йирик думалоқ текис ёки тўрсимон 
қобиқли бўлади, буни катта объектда кўрган маъқул. 
8.Бактерияли ракPseudomonas tumefaciens. Токнинг асосан 
ёрилган, жароҳатланган илдиз бўйнида, илдизида, шунингдек
пастки ёғочланмаган зангида шишлар пайдо бўлади. Дастлабки 
занг пўсти остида буғдойдек юмшоқ текис бўртмалар ҳосил бўлади. 
Улар алоҳида-алоҳида ва тўпланган бўлади. Бу бўртмалар секин-
аста катталашиб боради. Ранги сариқдан тўқ жигарранггача бўлиб, 
юзаси нотекис кўринишини олади, бактерия тупроқда бир неча 
йилгача сақланиб туради. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling