Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Ман. ўсим фито ус.куллан
Podosрluunra охуunthае DВ.
56 Олма ва нокнинг щамма ер усти органлари барги, новдаси, гули ва баъзан меваси касалланади. Касалликнинг дастлабки белгилари ёш баргларда ва барг бандларида оқиш-кул ранг унсимон ғубор кўринишида пайдо бўлади. Барглар ўсишдан қолади, буралади, қўнғир тусга кириб тез тўқилиб кетади. Новдалар секин-аста тупроқ тусга кирувчи оқ ғубор билан қопланади, ўсишдан қолади, қийшаяди ва секин-аста нобуд бўлади. Гуллар щам оқ ғубор тугунча олмасданоқ қуриб қолади. Меваларда ун шудринг дастлаб оқ ғубор, тез орада тўрсимон занг кўринишда щосил бўлади. Замбуруғлар асосан мицелий кўринишида кўртакларда, клейстотеций щолида барг ва новдаларда қишлаб чиқади. Т0ПШИРИҚ 1. Мавжуд бўлган (барг, новда, мева) материаллардаги касаллик белгиларини кўриб чиқинг. 2. Олма баргларидаги оқ ғуборлар нина ёрдамида олиб, сут кислотаси қўшилган ва олов устида иситилади. Иситишдан мақсад қуруқ баргдаги ғужанак бўлиб, тўплангаи замбуруғ танасини ва конидияларни ўз щолига келтириш. Кичик объект остида бир хўжайрали мунчоқ бўлиб жойлашган конидиялар кўринади. 3.Касалланган олма баргларидаги қора нуқтачалардан щар доимдагидек, оддий усулда препарат тайёрланади. Клейстатецийлар думалоқ айрим панжасимон шохланган ўсимтали. Щар бир клейстотеций ичида биттадан, баъзан 2 та халтача хар бир халтачада 8 тадан спора. Споралар 1 хўжайрали, овал, рангсиз, ўлчами 22-30 х 12-15 мкм. Занг. Олмада Gymnоsрorang tremelloides Hartig. Нокда Limnоsроuium sabinue (Dich) Wint. Бу замбуруғлар икки уйли хисобланиб, спермагониал ва эцидиал босқичлари олма ва нокда, телейnобосқич эса оддий ва казак арчасида ўтади. Шунинг учун амалий машғулот мобайнида мевали дарахт барглари ва арча шохларидаги касаллик аломатлари ўрганилади. Олма ва нок барглари олдин қизғиш ёки оч сариқ думалоқ доғлар щосил бўлади. Баргларнинг устки томонида доғ юзасида қора мева тана спермагонийлар кўриниб туради. Баргнинг орқа томонида эса эцидиялар ҳосил бўладн. Нок баргларида эцидиялар йўғон конуссимон ўсимта олма баргларида ингичка сочлар билан қопланган киччикроқ ўсимта кўринишда бўлади. Арча шохларида қўнғир бахмал ўсимтасимон бўлиб, кўруқ 57 шароитда шохсимон қотгган консистенция, нам таъсирида шилимшиқ бўлиб қолади. Замбуруғ мицелий щолида арча шохларида қишлаб чиқади. ТОПШИРИҚ. 1. Олма ва нок барглари щамда арча шохларида касаллик аломатларини лупа ёрдамида кўриб чиқинг. 2. Нок баргларидан юпқа кесим тайёрланади. Кичик объектда конуссимон эцидия, унинг ичида мунчоқсимон эцидиоспоралар, баргнинг орқа томонида кичикроқ думалоқ сперамагоний кўринади. 3. Арча шохларидаги қўнғир ўсимта (телетобоскич)дан кичик парча кесиб олиб, бўккунча сувга солиб қўйилади. Сўнгра оддий препарат тайёрланади. Кичик объект остида 2 хўжайрали узун оёқчали споралар кўринади. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling