Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Шафтоли баргларнинг бужмайиш касаллиги қўзғатувчи


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/51
Sana08.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1249674
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
Ман. ўсим фито ус.куллан

Шафтоли баргларнинг бужмайиш касаллиги қўзғатувчи 
Exoascus deformans Fuck. 
Асосан барглар, камдан-кам кўртак гул ва мевалар касалланади. 
Касалланган барг бужмайиб, асосий томир ёнидан бўртган, барг 
чети орқа томонига қайрилган бўлади. Ўз шаклини ўзгартирган 
барг сарғиш ва қизил зонали пушти тусга киради, барг тўқимаси 
йўғонлашади, мўрт бўлиб, юзаси оқиш ғубор билан қопланади. 
Кейинчалик барглар қўнғир тусга кириб, қуриб тўқилади. Новда 
щам ўз шаклида ўзгаришлар щосил қилади: йўғон тортади, 
қийшаяди ўсишдан қолиб, бўғим оралиқлари қисқаради бунинг 
натижасида барглар резинкага ўхшаб қолади. Замбуруғ кўртак 
ичида ёки пўст ёриқларида қишлаб чиқади. 
Топшириқ. 1. Гербарий материаллари касаллангаи новлар ва 
барглардаги ўзгаришлар куздан кечирилади. 
2. 10-15 минут намлаб қўйилган барг бўлагидан препарат 
тайёрланади. Кичик объект остида ғовак паренхима кутинула 
орасидан халтаспоралар кўриниб туради. Халтача қисқа остки 
қисми ўткирроқ халтаспорлар эса цилиндрсимон тўғноғичсимон.
Хар бир халтачада 4-8 ва ундан кўпроқ спора бўлади. 
Олхўри ва олча меваларининг ковак ичлилик касаллиги 
Қўзғатувчи замбуруғ Exoascus pruni (Sad) 
Ўсимлик бахорда гуллаш даврида ёки гуллаб бўлгач 
зарарланади. Замбуруғ гул тугунчаси хисобига ривожланади
натижада кузга келиб, ичи бўш данаксиз ўзгарган мева щосил 
бўлади. 
Касалланган 
мевалар 
ташқи 
кўриниши 
билан 
соғломларидан кескин фарқ қилади. Улар соғлом мевадан бир неча 
баробар йирикроқ, қопчага ўхшаш. Меваси оқ қигизсимон ғубор 
билан қопланган бўлади. Бундай мева кесиб кўрилганда ичи 
бўшлиги кўринади. Замбуруғ кўртак орасида пўст ёриқларида 
халтаспоралар щолида, баъзан эса новдаларда мицелий щолида 
қишлаб чиқади. 
ТОПШИРИҚ. 1. Касалланган мева устки ва ички қисми кўздан 
кечирилади. 
2. Фиксация қилинган мевалар кўндаланг кесим тайёрланади. 
Кичик объект остида тўқима юзасидага йирик халтачаларнинг зич 
қавати, баъзан эса алощида халтача кўринади. Халтачалар 


61 
тўғноғичсимон ёки цилиндрсимон, юқори қисми думалоқ, сочилиб 
кетадиган споралар бўлади. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling