Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Препарат: Зарарланган мевалардан препарат тайёрлаб,  микроскопда кўриш.  Пистанинг вирус касаллиги


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/51
Sana08.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1249674
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   51
Bog'liq
Ман. ўсим фито ус.куллан

Препарат: Зарарланган мевалардан препарат тайёрлаб, 
микроскопда кўриш. 
Пистанинг вирус касаллиги. 
Бу касалликдан ўсимликнинг ҳамма ер устки қисми зарарланади. 
Касалланган дарахтларда ҳар хил катталикдаги қўшимчалар ҳосил 
бўлади, улар калта, ингичка, сершох, қалин чирмашиб кетган 
шохчалардан иборат. Барглар бужмаяди, уларнинг устки қисми 
ғадир-будир бўлиб, бўртиб чиқади. Гул куртаклари бесунақай 
шишиб кетади. Барг қўлтиқларида битта куртак ўрнига бир неча 
куртак ҳосил бўлади. Оталик ва оналик тўпгуллари яшил рангга 
киради, қаттиқлашади ва кичраяди, мевалари шаклини ўзгартириб, 
қизғиш рангга киради, бундай мевалар ичида мағиз ҳосил 
бўлмайди. Касаллик уруғ орқали ўтади, хашоратлар (трипс) орқали 
тарқалади. 
Назорат саволлари: 
1.Ёнғоқ мевали дарахтларнинг асосий касалликларини айтинг? 
2. Қўнғир доғланиш касалигининг белгилари қандай?
 
 
Мавзу: УРУҒ МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИНГ КАСАЛЛИКЛАРИ 
Режа: 
1. Олма ва нокнинг парша касалликлари – Fusicladium 
dendriticum, Venturia inaegualis, нокда– Fusicladium pirinum, Venturia 
pirina. 
2. Қора рак – Sphaeropsis malorum. 
3. Ун шудринг – Podospluunra leucutricha. 
4. Занг – Gymnospangium tremelloides. 
5. Мева чириш – Monilia fructigena. 
Зарурий жищозлар: Ўсимликларни зарарланган аъзоларидан 
тайёрланган гербарийлар, рангли жадваллар, микроскоп, лупа, 
препарал игна, буюм ва қоплағич ойналар. 


54 
Парша. 
Парша касаллигини қўзгатувчиси- Олмада: конидиал босқичи 
Fusicladium dendriticum Fuck; халтача бериш босқичи – Venturiа 
inaequalis (Cooke). 
Нокда: конидиал босқичи Fusicladium pirinum; халтача бериш 
босқичи Venturin pirina Aderch. 
Парша билан олма ва нокнинг барги, новда, гул ва мевалари 
касалланади. Касалликнинг дастлабки белгилари барг ёзилганда 
кўрина бошлайди. Барглар кўртакдан ёйилгандан кейнроқ майда оч 
яшил доғлар, баъзан барг томирлари ёнида рангсизланиш 
кузатилади. Кейинроқ доғлар характерли тус олади, яъни думалоқ 
тўқ қўнғир рангга кириб, қўнғир ғубор билан қопланади. Доғлар 
олма баргларнинг хар иккала томонида, нок баргларнинг эса орқа 
томонида бўлади. Олма баргларидаги доғ юзасидаги ғубор 
бирмунча йирикроқнок баргида эса зич ва қалинроқ бўлади. 
Меваларда касаллик аниқ кўзга ташланадиган, яшил ғубор 
билан тўқ доғлар щолида пайдо бўлади. Доғлар мевалар 
пўкаксимон щолга келиб, ёрилиб кетади. Бундай мевалар 
сақланаётганда кўпинча чириб қолади. Эрта зарарланган мевалар 
деформацияланади. 
Новдаларнинг пўсти зарарланади Уларда йўғон тортиш, ёрилиш 
ва 
кўчиш 
аломатлари 
кузатилади. 
Бундай 
поя 
яхши 
ривожланмайди, қишда нобуд бўлади. Нок новдалари кўпроқ 
зарарланадн. Касалликни қўзғатувчи замбуруғ тўкилган баргларда 
перитеций щолида қишлаб чиқади. 
ТОПШИРИҚ. 1.Касалланган барг, новда ва мевалардаги 
зарарланиш аломатлари кўриб чиқилади. 
2. Барглардаги тўқ рангдаги ғубордан намланган скальпель 
ёрдамида препарат тайёрланади. Катта объектда тўпланган ёки 
алощида жойлашган конидия бандлари кўринади. Улар қўнғир ёки 
оч жигар-ранг-оч сарғиш, қисқа, цилидрсимон, юқори қисми озроқ 
кесилган. 
Конидиялар ноксимон, оч-сарғиш - оч жигар ранг, икки 
хўжайрали. 
Олма 
баргларидан 
тайёрланган 
препаратдаги 
конидияларнинг ўлчами 20-З0х6-7 микрон. 
1. Олма барглари лупа ёрдамида кўриб чиқиб, мева таналар 
топилади. Ундан одатдаги усулда кесим тайёрланади. Кичик 
объектда тўқчалари билан ўралган, оғизчадан чиқиб турган 


55 
перитеций: катта объектда тўғноғичсимон ё қопқоқсимон 
халтачалар, яшил 2-хўжайрали, ноксимон споралар кўринади. 
(Қишлаб чиққан барг олиниши керак).

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling