Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Препарат: Mapsonia juglandis замбуруғини конидияларини  кўриш.  2.Бактериоз касаллигини


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/51
Sana08.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1249674
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   51
Bog'liq
Ман. ўсим фито ус.куллан

Препарат: Mapsonia juglandis замбуруғини конидияларини 
кўриш. 
2.Бактериоз касаллигини Xanthomonas juglandis бактерияси 
қўзғатади. Бу бактериялар касалланган новдаларнинг барг ҳамда 
гул куртакларида, тўкилган баргларда ва ёнғоқда қишлайди. Бу 
касаллик билан ёнғоқнинг барглари, новда ва мевалари 
зарарланади. Баргларда қўнғир рангли аста-секин катталашиб, бир-
бирига қўшилиб кетадиган юмалоқ ёки бурчак шаклидаги майда 
доғлар ҳосил бўлади, бу доғлар кейинчалик ўйилиб тушади. Бундай 
доғлар барг банди ва кўк новдаларда ҳосил бўлади, натижада 
новдалар эгрилашиб тирқишлар ҳосил қилади. Хом ёнғоқларда 
аввал мойсимон (сувли) ёйиқ доғлар ҳосил бўлади, ёнғоқ пиша 
борган сари улар қораяди ичига ботиб киради ва атрофи оқиш 
гардиши билан ўралади. Бу касаллик аста-секин ёнғоқ пўчоғига 
етиб боради ва ёнғоқни ўзини ҳам зарарлайди. Касалланган 
ёнғоқлар қораяди, пўсти бужмайиб, тўкилади. Ўсимликнинг 
касалланган ҳамма тўқималаридан оқиш жигарранг шилимшиқ 
модда оқади.
Препарат: Xanthomonas juglandis бактерияси таёқчаларини 
микроскопда кўриш. 
3.Пистанинг ун-шудринг касаллигини Phyllactina suffulta 
замбуруғи қўзғатади. Касаллик асосан баргларни зарарлайди. Июнь 
ойида баргларнинг орқа томонида ўргимчак ипига ўхшаш оқ 
ғуборлар ҳосил бўлади, бу ғуборларда кейинчалик қора нуқталар, 
яъни замбуруғ клейстетотециялари кўринади. Касалланган барглар 
сарғайиб, вақтидан илгари тўкилиб кетади, натижада ўсимлик 
ривожланишдан орқада қолади ва ҳосилдорлиги камаяди. 
Замбуруғлар ўсиш даврида конидиялар билан тарқалади. Тўкилган 
баргларда клейстотеция ҳолида қишлайди. 
Препарат: Phyllactina suffulta замбуруғидан препарат тайёрлаб, 
микроскопда кўриш. 
4.Пистанинг меваларининг чиришини Monilia pistaciae 
замбуруғи қўзғатади.Бунда писта мевасида узунчоқ қора доғлар 
ҳосил бўлади. Бу доғлар аста-секин катталашади ва меванинг ҳамма 
жойини қоплайди. Кейинчалик бундай меваларда кул ранг 


53 
моғорлар ҳосил бўлади.Касалланган мевалар қурийди ва дарахтда 
осилиб қолади, уларда мағиз ҳосил бўлмайди. Касалликни авж 
олишига хаво намлигининг ошиши ёрдам беради. Замбуруғ 
ўсимликка мева қатининг зарарланган жойи орқали киради. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling