Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/51
Sana08.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1249674
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
Ман. ўсим фито ус.куллан

Топшириқ:1.Зарарланган ўсимлик аъзоларини ташқи кўринишига 
қараб касалликни аниқлаш ва расмини чизиш. 
2. Препарат тайёрлаб микроскопда кўриш. 
 
Чириш касаллигини - хақиқий бўқоқ замбуруғи дарахт 
танасининг “оқ мармар ўзак- пўстлоқ остки ёғоч қисми чиришини” 
қўзғатади. Замбуруғ ёнғоқдан ташқари қорақайин (бук), шумтол, оқ 
қайин, тоғтерак, терак, тол, граб, зирк, гилос, заранг ва кўп бошқа 
баргли 
дарахтларнинг 
танасини 
зарарлайди. 
Тўқималарга 
замбуруғнинг базидиоспоралари дарахт танасидаги яралар, совуқ 
урган жойлар, қуриган новдалар ва уларнинг синган жойлари 
орқали кириб, зарарлайди. Заифлашган дарахтлар, тўнкалар, қуриб 
қолган дарахтларда ҳамма ерларда тарқалган. Битта дарахт 
танасида бир неча ўнлаб мева таначалари учраши мумкин. Мева 
таначалари кўп йиллик, от туёғи шаклли, қаттиқ, диаметри 10-40 
см, остки қисми кенг, дарахтга мева таначаси фақат орқасининг 
устки қисми билан ёпишади, ости ясси, одатда якка-якка учрайди. 
Мева таначасининг кстки қисми кулранг ёки кулранг-қора, силлиқ, 
баъзан ялтироқ, кенг концентрик доиралари мавжуд, қалинлиги 1-2 
мм келадиган қаттиқ қобиғи бор. Ички тўқималари сариқ-қўнғир, 
юмшоқ, зич кийгизсимон. Гименофор очиқ-қизғиш, қатламлардан 
ташкил топган, найчалардан иборат, найчалар узунлиги 2-6 мм, 
тўғри шаклли. Базидиялари 25-30х8-11 мкм, тезда йўқолиб кетувчи. 
Базидиоспоралари узунчоқ-эллипсоид шаклли, 14-24х5-8 мкм, 
рангсиз. Замбуруғ коррозион типли чириш қўзғатади. У олдин 
пўстлоқ остки ёғоч қисмида ривожланади ва кейинчалик ўзакка 
ўтади. Чириш бошида ёғоч қўнғир тус олади, унда оқ ёки сариқ 
нуқталар ва тасмачалар пайдо бўлади. Чиришнинг 2-нчи босқичида 
тасмачалар сони кўпаяди, ёғоч сариқ-қўнғир тус олади, юмшайди, 
ғоваклашади, унда тўқ-қўнғир ва қора чизиқлар ривожланади. 


63 
Чиришнинг 3-нчи босқичида ичи сарғиш тусли терисимон мицелий 
билан тўлган радиал чатнашлар пайдо бўлади. Ёғоч мўрт бўлиб 
қолади, йиллик қатламлари ёки алоҳида толалари бўйлаб 
парчаланиб кетади. 
Ҳақиқий бўқоқ замбуруғи одатда йиқилган ёки турган, аммо 
нобуд бўлган дарахтларда учрайди. Замбуруғ ривожланиши 
кўпинча бирорта шикаст олган дарахтларда бошланади. Чириш 
одатда дарахтнинг тепа қисмидан бошланади ва пастга ҳамда 
пўстлоқ остки ёғоч қисмидан ўзагига қараб тарқалади. Ёзда кесиб 
олинган баргли дарахтлар ёғочларини тез емиради ва улар уваланиб 
кетувчи шакл олади. Мицелийси кўп йиллик.
Ҳақиқий бўқоқ замбуруғи қорақайин ёғочини чиритувчи хавфли 
организмлардан биридир, у айниқса Карпат тоғларида ва Кримда 
кенг тарқалган. Оқ қайинга ҳам зарари катта. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling