Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Мева чириш - қўзғатувчи Мonilia fructigena Pers. Халтачали


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/51
Sana08.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1249674
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
Ман. ўсим фито ус.куллан

Мева чириш - қўзғатувчи Мonilia fructigena Pers. Халтачали 
боскичда Stromatinia Fructigena Schot. 
Бу касалликни урганиш учун турли даражада касалланган 
мевалардаги белгилар кўриб чиқилади. Айрим меваларда фақат 
қўнгир доғлар бор ҳолос, бу касалликнинг бошланиш босқичдир. 
Бошқа меваларнинг чириган юзаси эса сарғиш-кулранг концентрик 
ёстиқчалар билан қопланади. 
 
Назорат саволлари: 
1.Уруғ мевали дарахтларнинг асосий касалликларини айтинг? 
2. Занг ва ун-шудринг касалигининг белгилари қандай?
 
 
Мавзу: ДАНАКЛИ МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИНГ 
КАСАЛЛИКЛАРИ 
Режа: 
1. Тешикли доғланиш ёки клястероспориоз – Clasterosporium 
caerpophilum. 
2. Ун шудринг – Sphaerotheca pannosa. 
3. Шира оқиш (гоммоз). 
4. Монилиоз – Monilia cenerea. 
5. Шафтоли баргининг бужмайиши – Exoascus deformans. 
6. Олхўри ва олча меваларининг ковак ичлилик касаллиги – 
Exoascus pruni. 
7. Олхўри баргларининг қизил доғланиш касаллиги – Polystigma 


58 
rubrum. 
Зарурий жищозлар: Ўсимликлар зарарланган аъзоларидан 
тайёрланган гербарийлар, рангли жадваллар, микроскоп, лупа, 
препарал игна, буюм ва қоплағич ойналар. 
Тешикли доғланиш ёки кластероспориоз қўзғатувчи 
замбуруғ - Clasterosporium caepophilum (Lew) Aderh 
Замбуруғ барча данак мевали дарахтларнинг (кўпроқ ўрик ва 
гилосда) щамма ер устки аъзоларини зарарлайди. 
Баргларда дастлаб думалоқ қизғиш хошияли жигарранг доғлар 
щосил бўлади, 1,5-2 хафта ўтгач доғ ўрнида тўқималар тушиб 
кетиб, думалоқ тешик щосил бўлади. Хали тушиб кетмаган доғнинг 
орқа томонида щосил бўлган тўқ нуқтача кўринишдаги конидиялар 
уюмини лупа ёрдамида кўриш мумкин. Қари баргда қизгиш-қўнғир 
хошияли кўплаб думалоқ тешикчалар бўлади. Касалликнинг мана 
шу характерли белгиси туфайли тешикли доғланиш номини олган. 
Меваларда касаллик белгилари щам барглардаги белгиларга 
ўхшаш, лекин кўпинча қирғоғи бўртганроқ чуқур ярачалар щам 
кузатилади. Баъзан эса мева юзасида қорақўтир пайдо бўлади. 
Ёшроқ новдаларда думалоқ ёки чўзиқроқ қизғиш-қўнғир 
хошияли доғлар, қарироқ шохларда эса доғлар аниқ эмас, 
зарарланган жойда шира кўриниб туради. Замбуруғ асосан 
мицелий ва конидиялар щолида тупроқда, шунингдек поя 
ёриқлари ичида қишлаб чиқади. 
ТОПШРИҚ. 1. Ёш ва қари барг мева ва новдалардаги касаллик 
белгиларини 
ўрганинг. 
Лупа 
ёрдамида 
доғ 
орқасидаги 
конидияларнинг уюмини кузатинг. 
2. Доғ орқасидаги шу нуқтачалар уюмидан (ғубор кўринишдаги) 
намланган скальпель ёрдамида препарат тайёрлаб, микроскопда 
кўринг. Конидия бандлари қисқа, рангсиз ёки сарғиш-қўнғир, 
конидиялар узун, 3-4 кўндаланг тўсиқли, учки қисми тўмтоқ, 
баъзан тўғноғичсимон. Хар бир конидия алощида ўз бандида 
жойлашган бўлади.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling